⚠️
Бир неча дақиқада топилган "осон пул" баъзан бир неча йиллик озодликдан маҳрум қилиши мумкин.
Статистикаларга кўра,
хорижда ишлаш даврида жиноят ишларига аралашиб қолган кўплаб инсонлар дастлаб шунчаки "бир пакетни етказиб бериш", "танишга ёрдам бериш" ёки "қўшимча даромад"
таклифини қабул қилган.
❗️ Энг хавфлиси — уларнинг аксарияти қонунбузарлик содир этаётганини билмаган.
Эсда тутинг: "ичида нима борлигини билмаганман" деган важ жавобгарликдан озод қилмайди.
🛡 Ҳар бир топшириқнинг қонунийлигини текширинг. Шахсий ҳужжатларингизни бегона шахсларга берманг. Тез бойиш ваъдаларига ишонманг.
Хавфсиз миграция — ҳушёрликдан бошланади.
📢 Ушбу хабарни яқинларингизга ҳам юборинг.
👉
@uzmigration
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram