avatar
Migratsiya agentligi
@uzmigration
04.06.2026 06:16
Миграция агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вакилларидан иборат ишчи гуруҳ Россия Федерациясида бўлиб турибди.

Хизмат сафари давомида маҳаллий ҳокимиятлар, таълим муассасалари ва иш берувчилар билан юртдошларимизнинг меҳнат ва ижтимоий ҳуқуқларини таъминлаш масалалари муҳокама қилинмоқда.

Жумладан, Новосибирск шаҳар адвокатлар коллегияси билан фуқароларимизнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилган ҳолларда малакали адвокатлик хизматларини кўрсатиш бўйича ҳамкорлик шартномаси имзоланди.

Новосибирск вилояти раҳбарияти билан Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳридаги қурилиш техникуми негизида малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда уларни Новосибирскдаги йирик қурилиш лойиҳаларида иш билан таъминлаш бўйича келишувга эришилди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ Новосибирск вилоятидаги «ТехноПан», «Азия-Сибирь», «Ғарбий Сибирь саноат компанияси», шунингдек, Кемерово вилоятидаги «Стройтрансгаз» корхоналарида вақтинча меҳнат қилаётган юртдошларимиз билан учрашиб, уларнинг меҳнат шароитлари, ижтимоий ҳимояси, ҳуқуқий кўмак ва қонуний меҳнат фаолиятини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилди.


📢 Хабарни тарқатинг!
👉 @uzmigration
36
👍 14
🤩 3
😴 2
🥰 1
🎅 1
33 22.1K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram

Migratsiya agentligi

87.2K
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги
🏢 Тошкент ш., Қамарнисо, 1
📞1282, 71 202 33 55
🌐www.gov.uz/ru/migration
📥 info@migration.uz
📲 www.instagram*.com/migratsiya_agentligi
📲 www.youtube.com/@agentligimigratsiya
📲 @migratsiyaagentligi
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
Открыть в Telegram