КОРЕЯДАГИ ЎЗБЕК ОТАСИ
Кореянинг
KBS телеканали ижодкорлари томонидан тайёрланган таъсирли кўрсатув қаҳрамони — Андижонлик ҳамюртимиз Шуҳрат.
Бугун у Кореянинг
"Hyundai Motor Group" корхонасининг энг ишончли ва энг истеъдодли ходимлардан бири сифатида эътироф этилмоқда.
Аммо бу ҳикоя меҳнат ҳақида эмас...
Бу — йиллар давомида оиласи учун ўзини аямай меҳнат қилган отанинг ҳикояси.
Бу — отасининг меҳнати ортидан орзуларига интилаётган фарзандлар ҳақида.
Бу — соғинч, сабр ва меҳр ҳақида.
😍
“Surprise” кўрсатуви ижодкорлари Шуҳрат акадан яширин тарзда унинг турмуш ўртоғи ва уч нафар фарзандини Кореяга олиб келишади.
🫶 Кўп йиллик соғинчдан кейинги учрашувни эса сўз билан тасвирлаб бўлмайди...
Ушбу лавҳа яна бир ҳақиқатни намоён этади: бугун ўзбекистонлик кадрлар нафақат меҳнати, балки ҳалоллиги, масъулияти ва инсоний фазилатлари билан ҳам хорижда юксак қадрланмоқда.
🎥 Видеони томоша қилинг. Бефарқ қололмайсиз.
👇Кўрсатувни тўлиқ кўриш учун ҳавола:
https://youtu.be/MOwd4lKDtPA?si=eOZ_IaH3VR131JJ0
📢 Хабарни тарқатинг!
👉
@uzmigration
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram