“Урбанизация ва уй-жой қурилиши соҳасида ислоҳотларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–252-сон, 07.07.2026 й.) қабул қилинди.
📑 Қарорга кўра,
2026 йил 1 ноябрдан Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси
(Миллий қўмита) томонидан мастер режаларнинг ягона электрон реестри юритилади ва уларнинг рақамлаштирилган нусхалари Миллий қўмитада сақланади.
⛔️ Бунда рўйхатдан ўтказилмаган мастер режаларни амалга оширишга, шунингдек, улар асосида
шаҳарсозлик, қурилиш, инвестиция ва бошқа фаолиятни амалга оширишга йўл қўйилмайди.
✅
Аҳоли пунктининг бош режаси тасдиқланган кундан бошлаб
3 ой муддатда бош режани рўёбга чиқариш бўйича комплекс дастур
(Комплекс дастур) ишлаб чиқилиб, белгиланган тартибда тасдиқланади. Бунда:
🔹 Комплекс дастур
3 йилдан 5 йилгача бўлган муддатга мўлжалланган ҳолда ишлаб чиқилади;
🔹 Комплекс дастурда белгиланган тадбирларни молиялаштириш
манбалари ва
муддатлари аниқ кўрсатиб ўтилади;
🔹 Комплекс дастурнинг бажарилиши Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, Халқ депутатлари вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар кенгашларининг мажлисларида кўриб чиқилиши ҳамда оммавий ахборот воситаларида ёритилиши лозим;
🔹 Бош режалари мавжуд бўлмаган ёки ишлаб чиқилганига
10 йил ва ундан ортиқ муддат бўлган аҳоли пунктларининг бош режалари ва
батафсил режалаштириш лойиҳалари ишлаб чиқилиши
республика бюджети ҳисобидан амалга оширилади.
@u_generalissimus
Обсуждение 1
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram