Озода Жўраева сенаторларга муҳим таклиф билан чиқди: коммунал соҳада яратилган рақамли тизимлар энди жамоатчилик назорати билан ишлаши керак
Очиғи, коммунал соҳада шунчалик кўп рақамлаштириш ишлари амалга оширилганини кўпчилик билмаса керак.
Бугун Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигида ўтказилган
Очиқ эшиклар кунида бу борадаги натижалар Сенат аъзолари, ОАВ вакиллари ҳамда блогерларга
намойиш этилди.
Масалан,
«Менинг уйим» биллинг тизими орқали фуқаролар коммунал тўловларни онлайн амалга ошириши, бошқарув органларининг ҳисоботларини кўриб бориши, мурожаат юбориши ва унинг ижросини кузатиши, Ситуацион марказ орқали ўзи яшаётган кўп квартирали уй ҳақидаги маълумотларни олиши мумкин.
Шунингдек,
«Турар жой»,
«Хавфсиз лифт»,
«HotEnergy» каби рақамли платформалар орқали уй-жой фонди, лифтлар хавфсизлиги ва иссиқлик таъминоти йўналишлари ҳам замонавий бошқарув тизимларига ўтказилмоқда.
Тадбир давомида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири ўринбосари
Озода Жўраева Сенат аъзоларига мурожаат қилиб, эндиги асосий вазифа яратилган тизимларнинг амалда самарали ишлашини таъминлаш эканини айтди.
Унинг таъкидлашича, рақамлаштириш орқали очиқлик ва шаффофлик учун барча имкониятлар яратилди. Энди эса бу имкониятлардан самарали фойдаланиш, тизимлар фаолиятини назорат қилиш ва аҳоли манфаатларини ҳимоя қилишда парламент ҳамда жамоатчилик назорати муҳим ўрин тутади.
@u_generalissimus
Обсуждение 9
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram