Бензин нархи яна ошадими?
Кеча тунда нефть нархи 77 доллардан пастга тушиб кетган. Бу монопол занжирлар исканжасидаги Ўзбекистонда бензин нархи яна ошиши мумкинлигини англатади. Йиллар давомида шаклланган анъанага кўра, Ўзбекистонда нефть нархи ошсаям, бензин нархи ошади, нефть нархи тушсаям, бензин нархи ошади.
Нефть нархи ошганда бензин нархи ошиши кўпчиликка тушунарли, асосий хом-ашё нархи ошиши нефтдан чиқадиган маҳсулот танннархини кўтаради.
Нефть нархи тушганда нега бензин нархи оширилади? Бу ҳолатда монополистлар нефть нархи тушишидан йўқотишлар ўрнини талаб эластиклиги бўлмаган бензин нархини ошириш ҳисобига қоплашга уринишади.
Мазкур бузуқ қоида Россияга қарамлик ошгани сайин янада кучайиши аниқ. Биласиз, энергетикларимиз Россияга боғлиқлигимизни нефть импортини айнан Россиядан
3 баробарга ошириш эвазига қарамлик даражасига етказишмоқчи. Бутун дунё энергетик хавфсизлик ҳақида ўйлаб, энергетикани қурол сифатида кўрадиган Россиядан боғлиқликни камайтириш ҳаракатида бўлса, бизнинг энергетиклар иқтисодиётимизни тобора оғаларининг домига тортишмоқда (KPI шундай бўлиши мумкин).
Хуллас, буёғига янаям қийин бўлади. Истеъмолчиларимиз нафақат қоракўз монополистларимиз, балки ўрис монополистларининг жиғилдониниям тўлдиришларига тўғри келади.
Дарвоқе, кеча антимонополия органимизнинг
овози чиқди. Эмишки, йирик савдо тармоқларида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга тенг рақобат шароити яратилганини ўрганишар экан. Ҳартугул.
Ритейлдаку бозор бор, вақт ва хоҳиш бўлганида умуман бозор йўқ сегментлардаги Ўзбекистонлик истеъмолчилар учун ҳам озгина қайғуринглар. Кремлпитиш энергетиклар бензин нархи борасида ва шонли автосаноат манипуляцияларда истеъмолчилар устидан сийвормаяпти холос. Ёки сизлар фақат "фас" деган буйруқдан кейин ишга тушасизларми?
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram