avatar
bakiroo
@the_bakiroo
04.05.2023 11:17
Конституция унинг қулай жойига амал қилиш ва ноқулай жойини четлаб ўтиш дегани эмас

Садоқатли профсоюзчиларга аталган, байрам кунлари қаторига 11 ноябрни қўшиш тўғрисидаги таклиф Адолат партияси тарафидан 1 май куни янграган бўлса, 2 май куни Қонунчилик палатаси биринчи ўқишда тегишли қонунни қабул қилди, бугун эса қонун лойиҳаси маъқулланиб, Сенатга юборилди. Кечгача Сенат ҳам маъқуллаб юборса, ҳечам ҳайрон бўлмайман. Тезликни кўраяпсизми?

Ўзларига келганда, манфаат амалдорларга оид бўлганида масалалар ҳар доим соатларда ҳал бўлади.

Оддий халққа ва оддий бизнесга келганда-чи?

Очофат монополиялар ва турли ниқобларга кириб яширинаётган ярамас олигархияга қарши курашни осонлаштирадиган "Рақобат тўғрисида"ги қонуннинг янги таҳририни қабул қилиш вазифаси топширилганига 1 йилдан ошди. Таъкидлайман, вазифани Президент белгилаган. Фармонга қаралса, ўтган йили 8 май куни лойиҳа қуйи палатага келиб тушиши керак бўлган. Қонунчилик палатаси лойиҳани камида 6 ой судради.

Ниҳоят 2023 йил 2 март куни Сенат "Рақобат тўғрисида"ги қонунни янги таҳрирда маъқуллади.

Агар эски Конституцияга амал қилинган бўлганида қонун 12 апрель куни кучга кириши керак эди.

Агар эски Конституция эски-да, унга ҳеч ким амал қилмаган барибир, деб ҳисоблашган тақдирда ҳам, янги Конституция кучга киргани ҳисобга олинса, қонун 2 май куни кучга кириши керак эди?

Энди савол. Сенат "Рақобат тўғрисида"ги қонуннинг янги таҳририни Президентга имзолашга юборганми? Бу саволни деярли 1 ойдан бери твиттерда бераман. Жавоб йўқ.

Агар юборилган бўлса, қонун Президентга имзо учун киритилганми? Киритилмаган бўлса, нима учун? Агар қонун имзоланмай, вето қўйилиб, қайтарилган бўлса, нега бу ҳақда эълон қилинмаган?

Келинглар, барака топгурлар, энди янги Конституцияга амал қилайлик. Нафақат сизларга ёқимли жойларига, ёқимсиз жойларига ҳам.
94 19.2K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
Открыть в Telegram