avatar
bakiroo
@the_bakiroo
10.04.2023 05:40
Истеъмол кредити ҳисобидан харид қилинаётган товарлар ва хизматлар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган бўлишига оид чекловларни олиб ташлашга оид Қонун кучга киргани йўқ

Истеъмол кредитини ишлаб чиқарувчидан ёки реализация қилувчи ташкилотдан фақат Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган истеъмол товарларини сотиб олиш учун бериш тўғрисидаги талабларни бекор қилиш ҳаракатлари бундан тўрт ярим йил аввал бошланган эди.

Эсингизда бўлса, ўтган йил сентябрда қонун лойиҳаси яна бошқатдан жамоатчилик муҳокамасига қўйилган, кейин бутун декабрда ва январда Қонунчилик палатасида муҳокамада бўлган. Қабул қилишни пайсалга солинаётган бу қонун тўғрисида ёзилмаган гап, айтилмаган сўз қолгани йўқ.

Охир оқибатда 2023 йил 2 март куни Сенат "Истеъмол кредити тўғрисида"ги Қонунга ўзгартиришларни маъқуллаган эди.

Амалдаги Конституцияга кўра, Сенат маъқуллаган қонун имзоланиши ва эълон қилиниши учун Ўзбекистон Республикаси Президентига ўн кун ичида юборилади. Қонун ўттиз кун ичида имзоланади ва эълон қилинади.

Сенат маъқулланган Қонунни 12 март, якшанба куни юборган тақдирда ҳам, агар Президентга имзога киритилган бўлса, қонунчилик процедуралари бўйича бугун имзолаш учун белгиланган охирги 30- кун.

Эътиборлиси, Сенат 2 март куни маъқуллаган барча қонунлар (ЎРҚ 822дан ЎРҚ 827гача), иккита қонундан ташқари имзоланиб бўлди.

Имзоланмай қолган иккита қонундан биттаси "Истеъмол кредити тўғрисида"ги, иккинчиси муҳимлиги жиҳатидан асло қолишмайдиган, олигархия ва монополистларни янги шарт-шароитларда тийиб туришга хизмат қиладиган "Рақобат тўғрисида"ги қонуннинг янги таҳрири ҳисобланади (Масалан, агрегатор монополист Яндекс таксига қарши антимонопол чоралар қўллаш имконияти пайдо бўлади).
Telegram
bakiroo
Хушхабар: Сенат "Истеъмол кредити тўғрисида"ги Қонунга ўзгартиришларни маъқуллади Истеъмол кредити ҳисобидан харид қилинаётган товарлар ва хизматлар Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган бўлишига оид чекловларни олиб ташлаш, шунингдек, реализация қилувчи юридик ёки жисмоний шахс бўлиши мумкинлигини кўзда тутадиган "Истеъмол кредит тўғрисида"ги Қонунга ўзгартиришлар Сенатнинг ялпи йиғилишида тасдиқланди. Энди қонуннинг Президент томонидан имзоланиши қолди.
59 19.1K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
Открыть в Telegram