avatar
bakiroo
@the_bakiroo
13.12.2021 03:00
Қўйлиқ бозорлари муаммоси бўйича иккита муҳим аниқлик

Ўтган ҳафтанинг энг резонансли ҳодисаси бу шубҳасиз, кўприк қуриш ва йўл кенгайтириш баҳона Қўйлиқдаги бозорларнинг бузилиши ва бу билан боғлиқ воқеликлар бўлди. Муаммо жуда кўп муҳокамада бўлди ва ҳали бери бу муҳокамалар тинмайди. Шу ўринда иккита муҳим масалага аниқлик киритиб кетишга тўғри келади.

Биринчи аниқлик. Қўйлиқдаги бозорлар кўчирилмаяпти. Қўйлиқдаги бозорларнинг резидентлари кўчирилаяпти. Дўкондорлар, ижарачилар, бозорчилар ихтиёрий бўлмаган тартибда, ўзга танлов қолдирилмаган ҳолда «FOOD CITY»га кўчиришга мажбурланмоқда. Шунинг учун Қўйлиқдаги бозорлар кўчирилмоқда, дейиш бу де-юре ва де -факто хато маълумот. Бозорлар кўчирилаяпти дейиш билан муаммонинг аҳамияти ва оғриқлилигини хаспўшлашга шароит яратилади. Қўйлиқдаги иккита бозорнинг тақдири номаълумлигича қолмоқда, уларнинг бошқа жойга кўчиши, бунинг учун ер майдони ажатилиши ҳақида ҳеч бир сўз йўқ. Ҳокимият ҳам, бозор маъмурияти ҳам оғзига толқон солволган.

Иккинчи аниқлик: Қўйлиқдаги бозорларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ортилган машиналарни киргазмаслик тўғрисидаги провокацион топшириқни берганлар жазолангани йўқ. Нафақат жазолангани, уларнинг номи ва лавозимлари айтилгани ҳам йўқ. Ўша провакацион ҳаракатдан кейин норози бўлиб йўл тўсганлар қамоққа олинган ёки жаримага тортилган. Бошқача айтганда қонун фақат бир томонлама, танлама кўринишда ишлатилмоқда.

Афсуски, янги Ўзбекистон "дўстларга ҳамма нарса, душманларга эса қонун" қабилида иш тутиш нормага айланиб бўлди.

Қўйлиқ мисолида бу яна бир бор такрорланмоқда:

Садоқатли дўстларга триллионлаб қийматдаги кўприк ва йўл қуриш буюртмаси, ҳар бир дўконнинг ижара ҳуқуқи юзмиллионларга пулланаётган 60 гектарлик янги бозор, оддий халққа эса бузилган бозор, қамоқ ва жарима.
125 16.1K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
Открыть в Telegram