Бозорлар сотилади: "Қўйлиқ"дан "Ипподром"гача, "Фарҳод"дан "Ўрикзор"гача.
Саволлар кўп
Ҳукумат қарори лойиҳасига кўра, 60 дан ортиқ энг йирик Бозор ва савдо комплекслари
сотилади.
Улар орасида Тошкент шаҳридаги барча энг йирик деҳқон ва буюм бозорлари ҳам бор.
Рўйхатдаги айрим бозорлар устидан норасмий эгалик ва назорат ўтган замонда доллардаги миллиардерларни яратган.
Лойиҳанинг матни билан танишганда эътиборга тортадиган
биринчи жиҳат бу сотиладиган бозорларга нисбатан "эксперимент тариқасида замонавий кўринишга келтириш жумладан, улар негизида “ҳаммаси бир жойда” тамойили асосида савдо мажмуаларини ташкил этиш" иборасининг ишлатилгани. Қўштирноқ орасидаги жараён нимани англатади, тушунарсиз. Уни исталганча талқин қилиш мумкин. Бозорлар ва расталар қайта қуриладими? Расталарни ижарага олганлар ҳуқуқи нима бўлади? Ҳуқуқлар қайта сотиладими?
Иккинчидан, бозор ва савдо комплексларининг устав капиталидаги давлат муассасалари ва давлат улуши устун мавқега эга бўлган корхоналарнинг улушларини белгиланган тартибда муассис ёки бошқарув органлари қарорлари асосида баланс қийматида уларнинг устав фондидаги давлат улушини камайтириш ҳисобига маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ўтказиш кўзда тутилган. Эҳтимолки, ўзбеклар ёзмаган мазкур матнни ўзбек тилига таржима қилсак, давлат ёки давлат корхоналари назоратида бўлган бозорларнинг давлат улушлари маҳаллий ҳокимиятлар ихтиёрига ўтказилади. Савол: Нега? Ҳокимлар яхшироқ бошқарувчи, самаралироқ менежерми? Кейинги беш йилда улар фақат бозор бузиш ва янги бозор қуриб жой сотишдан бўлак яна нималар нималар машғул бўлди? Нега Бозорларнинг улушлари Агентлик ихтиёрига ўтказилмаяпти? Ахир давлат активларини бошқариш бўйича профессионалларнинг, мутахассисларнинг аксари Агентликда йиғилганку. Мазкур талаб ер сотиб бойлик тўплашдан маҳрум бўлган муттаҳам ҳокимларнинг ўмариш учун янги манбага эга бўлиш истагидаги лоббисига ўхшайди. Бозорларни муттаҳам ҳокимлар ихтиёрига асло, бирон дақиқага бериб бўлмайди.
Учинчидан ва энг ёмони сотилаётган бозорлар бўйича сотишдан аввалги тайёрлаш ҳудудий комиссияларига Ҳокимларнинг раҳбар қилиб қўйилаётгани. Энг қиммат қўйларни сотишга тайёрлашни очкўз бўриларга топширамизми? Ахир бу масхарабозликку.
Бозорларнинг сотиш муддатлари, усуллари белгиланмаган. Агар шу тарзда қабул қилинса, кейинчалик тендер комиссиясининг ёпиқ протоколлари билан бозорлар ҳоким ва уларнинг югурдак шотирлари қўлига арзимаган суммага ўтиб кетиши эҳтимоли жуда юқори бўлади. Мақсад ўзи қандай? Самарали мулкдорларни яратишми? Ёки бозорларни маҳаллий феодаллар - садоқатли ва лоял ҳокимтўраларга топширишми?
Лойиҳада хусусийлаштиришдан асосий вазифа - бозорларни қиммат, жуда қиммат нархда сотиш, бозорларни барча тоифадаги инвесторларга ҳеч қандай шартлар ва тўсиқлар қўймай очиқ ва шаффоф аукционларда сотиш назарда тутилмаган.
Хуллас, лойиҳа жуда хом. Уни бу тарзда қабул қилиб бўлмайди.
Лойиҳа билан танишинг ва албатта фикр билдиринг!
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram