avatar
bakiroo
@the_bakiroo
13.07.2026 16:11
bakiroo Пойтахт маъмуриятида юрист йўқми ё парковка қироли шунчалар қудратлими? Тошкент шаҳар ҳокимияти пулли тўхташ жойларида тўловни амалга оширмаганлик учун 2 БҲМ миқдорида жарима қўллашни назарда тутувчи нормани Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексга киритишни таклиф этмоқда. Муаммо шундаки, маҳаллий ҳокимият органлари қонунчилик ташаббуси субъекти эмас. Наҳотки, пойтахт ҳокимиятида буни билишмайди? Ҳокимга ҳоким юристи “бу хато” деб айтса бўлмайдими, масалан? Балки шармандали аукцион орқали парковка қиролига айланганлар шунчалар қудратлики, пойтахт маъмурияти бунга мажбур бўлганми? Нима бўлгандаям, бу лойиҳага ҳар бир ўзбекистонлик кириб “йўқ” дейиши керак, токи парковка тизими бўйича операторлик аввал давлат (шаҳар ҳокимияти) қўлига қайтарилмагунча ва шундан кейин рақобат, очиқлик ва шаффофлик принципларида бошқатдан янги аукцион ўтказилмагунча. Агар шундай қилинмаса, қанақадир хусусий чўнтакка пул оқими яратиш учун бутун ўзбекистонликларни жазолашга қаратилган навбатдаги аморал қонун пайдо бўлади (маркировкалаш қироли учун жарималар киритилгани каби).
Минглаб одамлар тўламаяпти, дея жарима киритиш — бу аргумент эмас

Парковка қироли чўнтаги ҳақида қайғуриб, ҳимояга чиққан ҳокимиятга кўра, Тошкент шаҳридаги пулли автотураргоҳлардан кунига тахминан 15 000 нафар ҳайдовчи фойдаланмоқда. Шулардан фақат 2–3 фоизи, яъни 300–450 нафар атрофидаги ҳайдовчи хизмат ҳақини тўламоқда.

Агар ростан шундай бўлса, биринчидан, бунақа оператордан ҳокимият зудлик билан воз кечиш керак. Демак бу операторнинг на моддий, на меҳнат, на техник ресурслари етарли (қанақа қилиб танлашган экан-а?). Эплолмаяптими, топширсин. Дарвоқе, оператор инвестицион мажбуриятларни бажарганми, бажараяптими, қани ҳисоботлари?

Иккинчидан, парковка қироли тўловларни ундира олмаётган бўлса, ана марҳамат, судга мурожаат қилсин. МИБга чиқарсин? Нега давлат унинг учун алоҳида жарима қилдириб, тўловларини кафолатлаб бериши керак? Уларнинг шохи борми? Ойига миллионлаб ўзбекистонликлар кредит тўламайди, балки бу бўйичаям давлат банклар фойдасига жарима қилиб бериши керакдир? Абсурд, тўғрими?
117 24.3K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
Открыть в Telegram