avatar
bakiroo
@the_bakiroo
07.04.2026 20:48
bakiroo Регламент йўқ - электрзаправкалар узилмоқда, дизайн-код йўқ - лавҳалар бузилмоқда Охирги ҳафталардаги Тошкентда бўлаётган ишлар Каримов Ўзбекистони давридаги бошбошдоқликларини эслатади. Ҳокимият тадбиркорлар билан нимани хоҳласа, шуни қилиши мумкин, қонунга ҳавола ва адолатга таваллолар иш бермайди. Spot мухбирининг пойтахт замҳокимидан иқтибос келтиришича, электр қувватловчи станцияларнинг ўчирилиши мажбурий чора эмиш, регламентни янгилашаётган эмиш, Жаҳон банки билан ҳамкорликни йўлга қўйишганмуш (Жаҳон банкининг хабари борми бундан?). Мухбир қайси регламентни янгиламоқдасиз, деб аниқлаштирувчи савол бермаган. Замҳокимдан тортиб бош вазир ўринбосаригача ҳамма биладики, регламент тугул, тартибнинг ўзи йўқ, бўлмаган ва майли, тартиб ишлаб чиқилгунча заправкаларни ўчирмаслик бўйича тадбиркорлар илтижоси "мозористонда азон айтгандек" таъсирсиз бўлиб турипти. Буёқда тадбиркорлар дўкон-у, кафе ва ресторанлардан лавҳалар реклама деб топилиб, бузилиб, юлинаётганидан ёпилмоқда, зарар кўрмоқда. Қани уларнинг додини бирон инсофий амалдор эшитса. Хўп, реклама деб топибсизлар, паспорт учун буюртмани қаноатлантиринглар. Дизайн кодини беринглар, Дизайн кодинг тайёр бўлмаса, паспорт учун буюртма ижро қилинмаса, лавҳани юлишга бало бормиди? Янги Ўзбекистон витринаси Тошкентда-ку шу аҳвол бўлса, вилоятларда нима бўлаяпти?
Синдириб узилган пешлавҳалар учун компенсация тугул, узр ҳам йўқ

Пойтахт ҳокимияти дўкон ва офислар пешлавҳалари узиб синдириш кампанияси бошланганидан ойлар ва ҳафталар ўтиб, ниҳоят шаҳар дизайн кодини тақдим этган.

Тақдимот пайти журналистлардан бири тадбиркорларга етказилган зиён учун компенсация тўлаш масаласини кўтарган. Лекин ҳокимият ва Тошкент инвест вакиллари компенсация тугул, узр сўрашни ҳам лозим топишмаган. Чиқишлардан кўринадики, улар ҳатто хато қилишганини ҳам англашгани йўқ. Шунақа замон, шунақа макон, шунақа ҳокимият.
Газета.uz
Тошкент ҳокимлиги пойтахт дизайн кодини тақдим этди
Тошкент ҳокимлиги пойтахт дизайн коди лойиҳасини — шаҳарнинг ягона визуал қиёфасини шакллантиришга қаратилган қоидалар тизимини тақдим этди. Унда тротуарлар, ёритиш, бекатлар, фасадлар ва пешлавҳалар учун стандартлар белгиланган. У аҳоли гавжум ҳудудлардан бошлаб босқичма-босқич жорий этилади.
41 16.2K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
Открыть в Telegram