avatar
bakiroo
@the_bakiroo
06.04.2026 21:31
bakiroo Оддий авторақамлар яна ошдими? Чучварани хом санаган эканмиз. Қиммат рақамлар нархи ортидан оддий рақамлар нархи ҳам ошган кўринади. Журналист Шокиржонов ЙҲХБда давлат рақами белгилари учун тўловлар тўғрисидаги ахборот билан бўлишмоқда. Унда давлат рақами учун тўлов 2 260 000 сўм, яъни 5,5 БҲМ этиб кўрсатилган. Ижтимоий тармоқларда ҳам истеъмолчилар рақамлар нархи кескин ошганини қайд этиб, бундан кўра чиройли рақам олиш яхшироқ, деган хулосага келигмоқда. Ҳам остидан, ҳам устидан. Бойлар-ку майли, камбағал-у ўртаҳоллар учун тўлов қимматлаштиришдан не мақсад? Халқ тўлайди-да, қаёққаям боради, шунақами? Тасдиқланган тўлов ставкалари бўйича Автотранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари учун тўлов 3,5 БҲМ (1 442 000 сўм) этиб белгиланган. Қачон ва қайси асосларга кўра тўлов яна бирданига 57%га ошди? Рақамнинг таннархи қанча ўзи? Бу тўловлар қандай тақсимланади ва кимнинг фойдасига? ЙҲХБ нима дейди? Адлия вазирлиги нима дейди?
Расман: авторақамлар нархи ошган

2026 йил апрел ойидан Ўзбекистонда автомобиллар учун давлат рақами белгиларини расмийлаштириш қиймати 3,5 БҲМдан 5,5 БҲМгача, яъни 57%га ошган. Бу ҳақдаги маълумотни ЙҲХБ матбуот хизмати Gazeta’га тасдиқлаган.

ЙҲХБ оддий рақамлар нархи кескин ошганини сабаблари ва нима учун бу ҳақдаги маълумотлар очиқ эълон қилинмаганини изоҳламаган кўринади. Шунингдек, рақамлар учун тўловлар ставкаларини расман белгилаган ва Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтган 2303 сонли буйруқнинг ҳуқуқий ҳолати ҳам савол остида қолмоқда. Адлия вазирлиги ҳам чуқур сукутда.
122 22K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
Открыть в Telegram