Ҳар баҳорда шу бўлар такрор: дизель рекорд даражада қимматлаган
3 апрель куни ўтган биржа савдоларида дизель ёқилғисининг тоннаси бирданига 2 089,1 минг сўмга ёки 15,2%га қимматлаб, 15 857,1 минг сўмга етган. Бу мутлақо янги рекорд.
Ўзбекистонда экин-тикин мавсуми бошланди дегунча, дизель нархи осмонга чиқади. Бу ҳар йили такрорланади. Баҳона бўлмаса, ўйлаб топилади.
Қиммат ёқилғи деҳқон-фермернинг нонини туя қилиш воситаларидан бирига айланиб қолган.
Рақобат қўмитаси дизель қимматлашиши билан боғлиқ вазиятга зудтар аралашиши керак. Олчоқ монополист ва чўнтакларга кейин жазо беришдан маъно йўқ.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram