avatar
bakiroo
@the_bakiroo
05.04.2026 14:35
bakiroo Оддий авторақамлар арзонлашадими? Идеалда, чиройли авторақамларнинг қимматлашиши нафақат йўл инфратузилмасининг яхшиланишига хизмат қилиши, балки оддий авторақамларнинг арзонлашишига ҳам асос бўлиб хизмат қилиши керак. Яъни бойларнинг қимматроқ тўлаши, ўртаҳол ва камбағалларнинг арзонроқ тўлашига шароит яратиши лозим. Масалан, Қозоғистонда автомобиль рақами 2,8 АЭК ёки 12 110 тенге туради. Бу ўзбек сўмига 305 898,6 сўм дегани. Ўзбекистонда эса оддий автомобиль рақами учун 3,5 БҲМ ёки 1 442 000 сўм тўлаш керак. Яъни ўзбекистонлик шакли, ҳажми ва материали айни бир хил бўлган авторақам учун 4,7 карра тўлашга мажбур. Камбағалликка ва инфляцияга қарши курашаётганлар бир ўйлаб кўрсалар бўларди.
Оддий авторақамлар яна ошдими?

Чучварани хом санаган эканмиз. Қиммат рақамлар нархи ортидан оддий рақамлар нархи ҳам ошган кўринади. Журналист Шокиржонов ЙҲХБда давлат рақами белгилари учун тўловлар тўғрисидаги ахборот билан бўлишмоқда. Унда давлат рақами учун тўлов 2 260 000 сўм, яъни 5,5 БҲМ этиб кўрсатилган. Ижтимоий тармоқларда ҳам истеъмолчилар рақамлар нархи кескин ошганини қайд этиб, бундан кўра чиройли рақам олиш яхшироқ, деган хулосага келигмоқда. Ҳам остидан, ҳам устидан. Бойлар-ку майли, камбағал-у ўртаҳоллар учун тўлов қимматлаштиришдан не мақсад? Халқ тўлайди-да, қаёққаям боради, шунақами?

Тасдиқланган тўлов ставкалари бўйича Автотранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари учун тўлов 3,5 БҲМ (1 442 000 сўм) этиб белгиланган. Қачон ва қайси асосларга кўра тўлов яна бирданига 57%га ошди? Рақамнинг таннархи қанча ўзи? Бу тўловлар қандай тақсимланади ва кимнинг фойдасига?

ЙҲХБ нима дейди? Адлия вазирлиги нима дейди?
95 20.9K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
Открыть в Telegram