Истеъмолчи қароқчилар соғадиган сигир эмас
Янги даврнинг охирги йилларида пайдо бўлган бебилиска пул ишлаш моделлари битта — истеъмолчини танловсиз талаш мақсади устига қурила бошлади.
Қароқчилар, уларни бошқача тасвирлаш мумкин эмас, "истеъмолчида бошқа илож йўқ — олади, халқ тўлайди —мажбур шунга" қабилида ошкора ҳаракат қилишмоқда. Энг ёмони қароқчилар ўз шотир вакиллари орқали бизнес моделларини қарорлар ва директивалар орқали институционаллаштиришмоқдаки, гўёки ҳаммаси қонунийдек.
Дори-дармон савдоси худди шундай соҳалардан.
Рақобат қўмитаси вақти-вақти билан дори-дармон нархларини оширган дорихоналарни аниқлаб, лицензияларини бекор қилиб туради.
Лекин дорихоналар чиқиш нуқтаси холос, ўзбекистонликларни "дори-дармон ейишга ўтқазиш" бизнесидаги денгиздан томчи. Худди энергетикадаги муаммоларнинг илдизи заправкаларда бўлмаганидек, дори-дармон бизнесидаги ўпқон ва талаш схемалари дорихоналарда эмас, тепада — импорт каналларида бошланади. Тасаввур қилишингиз учун, пандемиядан кейин дори-дармон импорти 2 каррага ўсган ва
расмий манбаларга кўра 2 млрд.долларга етган ва норасмий манбалар эса 2,5-3,0 млрд. долларлик қийматни айтишади. Ва мана шу улкан импорт каналини ўзаро чатишиб кетган ва ўзбекистонликларни дори-дармон едириб тажриба қуёнларига айлантирган 3-4 корчалонлар назорат қилади. Қиммат нархларнинг шаклланиши, яъни ҳимоясиз истеъмолчини, айниқса олчоқ фармацевтиканинг шотирига айланган, даволамай, фақат дори сотиб олишга ундайдиган медицина остонасида жовдираган беморларни талаш ҳам айни шу жойдан бошланади. Демак радар ҳам, назорат ҳам, мониторинг ҳам шу ердан бошланиши керак.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram