avatar
bakiroo
@the_bakiroo
04.04.2026 14:16
Ялпи ташқи қарзимиз 81 млрд.доллардан ошган

2025 йил давомида Ўзбекистон ялпи ташқи қарзи 17,7 млрд.долларга ўсиб, 81,7 млрд.долларга етган. Миркомил Холбоев ташқи қарзимизнинг ЯИМдаги улуши 55,6%га етганига эътибор қаратган.

Ташқи қарзнинг йиллик ўсиши суръати 27,7%ни ташкил этган. Қарзнинг бунданда юқори суръатда ўсиши охирги марта пандемия - 2020 йилда юз берганди. Суммада эса қарзнинг йиллик ўсиши рекорди яна янгиланган (+17,7 млрд.доллар). Маълумот учун, Ўзбекистон янги даврни 14,7 млрд.долларлик ялпи ташқи қарз билан бошлаганди (9 йилда 5,6 карра, охирги 5 йилда 2,4 карра ўсиш).

Очиқланган маълумотлардан давлат ташқи қарзи ва корпоратив ташқи қарзни ажратиб олиш қийин (йил якунлари бўйича шарҳ ҳозирча эълон қилингани йўқ).

Аҳоли жон бошига ташқи қарз 2026 йил 1 январь ҳолатига 2 135 доллардан ошган (2025 йил бошида 1 705 доллар эди).
Telegram
Mirkonomika
2025 йилда ялпи ташқи қарз ҳажми 2024 йилга нисбатан 17,7 млрд долларга ошиб,  81,7 млрд долларга етган (ялпи ташқи мажбуриятлар эса 89,6 млрд доллар). Бунда йил давомида  ташқи мажбуриятлар ҳукуматда 7,2 млрд долларга (2,2 млрд доллар қимматли қоғозлар, 5 млрд бошқа узоқ муддатли қарз),  банкларда 3,5 млрд долларга, бошқа секторларда эса 5,3 млрд долларга ошган. Натижада, 2025 йилда Ялпи ташқи қарзнинг ЯИМдаги улуши 2,8 фоиз бандга ошиб, 55,6 фоизга етган.  @Mirkonomika
267 24K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
Открыть в Telegram