avatar
bakiroo
@the_bakiroo
03.04.2026 17:47
bakiroo Яқин қариндошлар ўртасида рақамни ўз номига қайта регистрация қилишда амалдаги тарифни сақлаб қолиш мумкин бўладими? ОАВ ва каналлар 22 апрелдан бошлаб мобил иловалардан фойдаланувчининг телефон рақами жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамига (ЖШШИР) мос бўлиши шартлиги ҳақида огоҳлантиришмоқда. 22 апрелдан кучга кирадиган янги Низомга кўра, телефон рақами жисмоний шахс ўз номида бўлмаса, мобил иловада рўйхатдан ўтказишга ва (ёки) банк картасини бириктиришга йўл қўйилмайди. Гап шундаки, ўғли ё қизи номидаги айтайлик, 20 минг сўмлик тарифдан фойдаланаётган отахон ё онахон рақамни ўз номига ўтказиш учун 45-60 минг сўмлик қароқчи тарифларга ихтиёрий-мажбурий ўтиши керак бўлади. Чунки ҳозирда уяли алоқа аждарҳоларида бундан арзон, айтайлик фақат смс ва минут қўшилган тарифлар йўқ. Табиийки, рақам қайта расмийлаштирилганда харажатлар 2 карра ошади. Худди қатор харид ва битимларда нақдсиз тўловларга ўтиш айрим корчалонлар учун бебилиска пул ишлашга айланиб қолганидек, телефон рақами бўлиши талаби уяли алоқа аждарҳолари учун истеъмолчиларни навбатдаги марта соғиш воситаси бўлмаслиги керак. 22 апрелда ўз номидаги телефон рақамга очилмаган иловалар қўзиқорин бўлиб қолиши олдидан истеъмолчилар томон қадам ташланиши лозим. Истеъмолчилар текин хизмат керакмас, ўзи амалда фойдаланаётган тўловдаги тарифларни ўзгартирмай сақлаб қолиш кифоя. Ҳозирча биронта уяли алоқа аждарҳоси бу бўйича мижозларига рўйхушлик кўрсатгани йўқ.
Банклар иловаларига боғланган телефон рақамни масофадан алмаштириш функцияси керак

Айрим илғор банкларни ҳисобга олмаганда, банклар иловаларига боғланган телефон рақамини масофадан, яъни илованинг ўзида алмаштириш имконияти мавжуд эмас. Худди шу масала карталарга ҳам тааллуқли.

22 апрелдан кейин табиийки, яқин қариндошлари ё учинчи шахслар номидаги телефон рақамларига боғланган иловалардан фойдаланиб келганлар ёппасига банк офисларига боришларига тўғри келади. Агар масофадан ўзгартириш имконияти бўлмаса.

Умид қиламиз, шу баҳона мижозбай банкларимиз иловаларида қўшимча қулай функция пайдо бўп қолар.
73 23.5K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
Открыть в Telegram