avatar
bakiroo
@the_bakiroo
03.04.2026 13:40
bakiroo Мобил алоқа аждарҳолари истеъмолчиларни талашни тўхтатадими? Адлия вазирлиги таклиф этаётган лойиҳага кўра, мобил алоқа хизматларини тақдим этишда фақат телефон қўнғироқлари учун дақиқалар ва (ёки) СМС-хабарномалардан иборат мобил алоқа тариф режаларининг мавжуд бўлиши талаби киритилмоқда. Шунингдек, мобил алоқа операторлари томонидан тариф режаларини дастлаб абонент тўлови миқдорига боғлаб номлаш ва кейинчалик тўлов миқдорини ошириш истеъмолчиларни чалғитиб, уларнинг ортиқча харажатлар қилишига олиб келаётгани таъкидланган. Шунинг учун, лойиҳа маъқулланса, тариф номи абонент тўлови, интернет трафиги, қўнғироқ дақиқалари ёки СМС сонини бевосита ифода этмаслиги лозим бўлади. Ташаббускорларга кўра, ҳозирда мобил алоқа операторлари таклиф қилаётган аксарият тариф режаларига интернет трафиги киритилган. Бу фақат қўнгироқ ва СМС хизмати етарли бўлган истеъмолчилар (кексалар, мактаб ўқувчилари, интернетга уланиш имкони бўлмаган фойдаланувчилар ва бошқалар) ортиқча сарф-харажатлар ва танлов эркинлиги йўқалишига сабаб бўлмоқда. Истеъмолчилар барибир ишлатмайдиган ёки ишлатишга улгурмайдиган интернет трафигини кўпайтирган бўлиб, тарифларни узлуксиз ошириш охирги йилларда уяли алоқа аждарҳоларининг методичкасига айланиб қолган. Бунга қарши Рақобат қўмитаси ҳам, ҳукумат ҳам бирон чора ё истеъмолчи фойдасига ҳимоя қўллай олаётгани йўқ эди. Очиғи, Адлия вазирлиги таклиф этаётган лойиҳа маъқулланиб кучга кириши эҳтимолини юқори деб бўлмайди (ахир қанақа қудратли манфаатлар турипти). Лекин истеъмолчилар, жамоатчилик, ОАВ жим турмай, бу таклифни фаол қўллаб-қувватлаши керак.
Яқин қариндошлар ўртасида рақамни ўз номига қайта регистрация қилишда амалдаги тарифни сақлаб қолиш мумкин бўладими?

ОАВ ва каналлар 22 апрелдан бошлаб мобил иловалардан фойдаланувчининг телефон рақами жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамига (ЖШШИР) мос бўлиши шартлиги ҳақида огоҳлантиришмоқда.

22 апрелдан кучга кирадиган янги Низомга кўра, телефон рақами жисмоний шахс ўз номида бўлмаса, мобил иловада рўйхатдан ўтказишга ва (ёки) банк картасини бириктиришга йўл қўйилмайди.

Гап шундаки, ўғли ё қизи номидаги айтайлик, 20 минг сўмлик тарифдан фойдаланаётган отахон ё онахон рақамни ўз номига ўтказиш учун 45-60 минг сўмлик қароқчи тарифларга ихтиёрий-мажбурий ўтиши керак бўлади. Чунки ҳозирда уяли алоқа аждарҳоларида бундан арзон, айтайлик фақат смс ва минут қўшилган тарифлар йўқ. Табиийки, рақам қайта расмийлаштирилганда харажатлар 2 карра ошади.

Худди қатор харид ва битимларда нақдсиз тўловларга ўтиш айрим корчалонлар учун бебилиска пул ишлашга айланиб қолганидек, телефон рақами бўлиши талаби уяли алоқа аждарҳолари учун истеъмолчиларни навбатдаги марта соғиш воситаси бўлмаслиги керак.

22 апрелда ўз номидаги телефон рақамга очилмаган иловалар қўзиқорин бўлиб қолиши олдидан истеъмолчилар томон қадам ташланиши лозим. Истеъмолчилар текин хизмат керакмас, ўзи амалда фойдаланаётган тўловдаги тарифларни ўзгартирмай сақлаб қолиш кифоя.

Ҳозирча биронта уяли алоқа аждарҳоси бу бўйича мижозларига рўйхушлик кўрсатгани йўқ.
Telegram
bakiroo
“Идентификация учун ишлатиладиган рақам сизнинг номингизга рўйхатдан ўтказилиши керак” Тўппа-тўғри, жаноб вазир. Ҳар бир сўзингизга 146% қўшиламан. Лекин Ўзбекистонда юзминглаб пенсионер ота-оналар, фарзандлар ва ака-укалар, опа-сингиллар яқин қариндоши номига очилган (совға, ҳадя) рақамларни ишлатади. Яқин қариндошлар ўртасида рақамни ўз номига қайта регистрация учун тўловни бекор қилинглар, жорий тарифларни сақлаб қолишга рухсат беринглар. Аждарҳо уяли алоқа компанияларига топшириқ беринг, акс ҳолда, улар шу тўғри ва киберхавфсизлик учун зарурий чорадан ҳам соққа қилиш учун уринишади. Ўғли ё қизи номидаги 20 минг сўмлик тарифдан фойдаланаётган отахон ё онахон рақамни ўз номига ўтказиш учун қўшимча харажат қилмаслиги ёки 50-60 минг сўмлик қароқчи тарифларга ихтиёрий-мажбурий ўтмаслиги керак.
133 21.6K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
Открыть в Telegram