Мобил алоқа аждарҳолари истеъмолчиларни талашни тўхтатадими?
Адлия вазирлиги таклиф этаётган
лойиҳага кўра, мобил алоқа хизматларини тақдим этишда
фақат телефон қўнғироқлари учун дақиқалар ва (ёки) СМС-хабарномалардан иборат мобил алоқа тариф режаларининг мавжуд бўлиши талаби киритилмоқда.
Шунингдек, мобил алоқа операторлари томонидан тариф режаларини дастлаб абонент тўлови миқдорига боғлаб номлаш ва кейинчалик тўлов миқдорини ошириш истеъмолчиларни чалғитиб, уларнинг ортиқча харажатлар қилишига олиб келаётгани таъкидланган. Шунинг учун, лойиҳа маъқулланса, тариф номи абонент тўлови, интернет трафиги, қўнғироқ дақиқалари ёки СМС сонини бевосита ифода этмаслиги лозим бўлади.
Ташаббускорларга кўра, ҳозирда мобил алоқа операторлари таклиф қилаётган аксарият тариф режаларига интернет трафиги киритилган. Бу фақат қўнгироқ ва СМС хизмати етарли бўлган истеъмолчилар (кексалар, мактаб ўқувчилари, интернетга уланиш имкони бўлмаган фойдаланувчилар ва бошқалар) ортиқча сарф-харажатлар ва танлов эркинлиги йўқалишига сабаб бўлмоқда.
Истеъмолчилар барибир ишлатмайдиган ёки ишлатишга улгурмайдиган интернет трафигини кўпайтирган бўлиб, тарифларни узлуксиз ошириш охирги йилларда уяли алоқа аждарҳоларининг методичкасига
айланиб қолган. Бунга қарши Рақобат қўмитаси ҳам, ҳукумат ҳам бирон чора ё истеъмолчи фойдасига ҳимоя
қўллай олаётгани йўқ эди.
Очиғи, Адлия вазирлиги таклиф этаётган лойиҳа маъқулланиб кучга кириши эҳтимолини юқори деб бўлмайди (ахир қанақа қудратли манфаатлар турипти). Лекин истеъмолчилар, жамоатчилик, ОАВ жим турмай, бу таклифни фаол қўллаб-қувватлаши керак.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram