Муаммоли кредитларни ундириш жараёни қаттиқлашади
Фармонга кўра, муаммоли кредитларни ундиришни такомиллаштириш доирасида жараёнга
ихтисослаштирилган давлат ижрочиси қўшилади.
Бунинг учун дастлабки босқичда қўшимча 400 та ижрочи штат бирлиги ажратилади ва ушбу тизим шартнома асосида тижорат банклари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Эҳтимолки, ихтисослаштирилган давлат ижрочиси айнан муаммоли кредитларнинг судгача бўлган ундируви — Hard-collection билан шуғулланади.
Шунингдек, муаммоли кредитларни ундириш мақсадида гаров билан таъминланган мажбуриятлар бўйича хатлов ва кўздан кечириш билан боғлиқ ижро ҳаракатларини давлат ижрочиси топшириғи асосида тижорат банкининг ваколатли шахси томонидан амалга ошириш
механизми жорий этилмоқда.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram