Суткалаб ва соатлаб кечиккан парвозларда ҳам йўловчиларга компенсация тўланадими?
Рақобат қўмитаси сўрови натижасида маҳаллий йўналишларда ташувчининг айби билан поезд кечиккан ҳолларда йўловчиларга пуллик компенсация тўлаш тартиби белгиланмоқда.
Агар, антимонополия органи сўровидаги “Ўзбекистон Республикаси темирйўл транспортида йўловчилар, багаж ва юк багаж ташиш қоидалари”нинг янги таҳрири маъқулланса, поезд кечиккан ҳолларда маҳаллий йўналишлардаги оддий ва тезюрар поездларда йўловчиларга қуйидаги миқдорларда компенсация тўлаш белгиланмоқда:
15-30 дақиқа кечиккани учун йўлкира қийматининг 15 фоизи миқдорида;
31-60 дақиқа кечиккани учун йўлкира қийматининг 25 фоизи миқдорида;
61-120 дақиқа кечиккани учун йўлкира қийматининг 50 фоизи миқдорида;
121 дақиқадан ортиқ кечиккани учун йўлкира қийматининг 100 фоизи миқдорида.
Бу биз истеъмолчилар учун қувончли янгилик. Лекин Ўзбекистонда нафақат поездлар, самолетлар ҳам кечикади. Соатлаб, суткалаб ҳеч бир асоссиз ё кўрсатилган сабабсиз кечикади. Илдизи бегона бўлмаган Регуляторлар ҳам бунга панжа орасидан қарайди.
Амалдаги қоидалар бўйича, парвоз ташувчи томонидан белгиланган аниқ вақтдан кечикса, ташувчи йўловчига етказилган зарарни қоплаши шарт. Лекин зарар миқдори парвоз купони нархидан келиб чиққан ҳолда ташувчи томонидан белгиланади.
Яъни қоидаларда компенсация миқдори ёки ҳар бир соатлик кечикишдан кейинги кафолатланган бепул хизматлар (сув, егулик, меҳмонхона, транспорт) истеъмолчининг ҳақларини инобатга олиб аниқ регламент белгиланмаган, авиакомпания марҳаматига боғлиқ. Кўпинча монополист ва чўнтак компанияларда техник носозлик зўр баҳонага айланган (нормал давлатларда техник носозлик авиакомпания айби ҳисобланади, сабаб эмас).
Шунинг учун биз истеъмолчиларга янги регламент керак, авиакомпаниялар диктовкасида ёзилгани эмас. Истеъмолчиларнинг ҳақларини ҳимоя қиладигани ва бузилган ҳаққини ундириб берадигани.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram