Қардош давлатларнинг дўстлик мулоқоти бўлиб ўтди.
Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари охирги йилларда анча тизимли тус олди. Учрашувлар, қўшма тадбирлар ва мулоқотлар орқали муносабатлар босқичма-босқич изчил ривожланяпти. 30–31 март кунлари
бўлиб ўтган "Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон дўстлик форуми" ҳам шу жараённинг узвий давоми ҳисобланади.
Ушбу Форумда бир йил аввал уч давлат чегаралари туташган нуқтада барпо этилган “Дўстлик стелласи” қисқа вақт ичида минтақадаги ишонч ва яқинлик рамзига айлангани эътироф этилди.
Хабарингиз бор, 2025 йил 31 март куни Хўжанд шаҳрида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон раҳбарлари иштирокида очилган ушбу стелла уч давлат муносабатларида янги босқични бошлаб берган эди.
Бугун дунёда айрим минтақаларда, давлатларда кузатилаётган нотинч ва таҳликали вазият -
тинчликнинг энг улуғ неъмат эканлигини қайта-қайта исботлаб бермоқда.
Ўзбекистон Раҳбарининг қатъияти, сиёсий иродаси туфайли қўшни давлатлар билан ўзаро ишончга асосланган ҳамкорлик алоқалари мустаҳкамланиб, минтақамизда тинчликнинг муҳим мезони бўлиб хизмат қилмоқда.
Куни кеча бўлиб ўтган "Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон дўстлик форуми" каби мулоқотларнинг изчил давом эттирилиши - қўшни ва қардош давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, маданий ва гуманитар алоқаларни янада кенгайтириш, шунингдек, ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишда муҳим аҳамият касб этади.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram