bakiroo
@the_bakiroo
bakiroo
1 апрель ҳазили эмас: техпаспорт энди ҳар 5 йилда алмашади
Ҳукумат қарори билан, автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги гувоҳнома 5 йил муддатга расмийлаштирилиши белгиланган. Бу "техпаспорт" ҳар 5 йилда алмашади дегани.
2 йил аввал автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун тўлов миқдор базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,1 баробаридан 6,84 бараваригача, яъни 68,4 карра оширилган эди.
Янги товон учун янги миқдорда тўлов белгиланадими ёки 6,84 БҲМ ёки 2 818 080 сўм тўлашга тўғри келадими?
Қизиқ тарафи, автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги гувоҳнома 5 йил муддатга расмийлаштирилиши талаби, худди 2 йил аввал автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун тўлов 68,4 карра оширилгандаги каби ҳеч қаерда муҳокамага қўйилмаган. Бунга қайси сабаблар асос ва зарурият бўлгани ҳам изоҳланмаган.
Telegram
Zoyir Yo'ldoshov
Ижтимоий тармоқларда “техпаспорт”нинг амал қилиш муддати белгилангани юзасидан хабарлар тарқалди ва бу факт турлича талқин қилинмоқда
Ҳозирги вақтда фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ID-карта, паспорт ва бошқа кўплаб ҳужжатларда амал қилиш муддатлари кўрсатиб ўтилган. Шунинг учун бу нормани ҳам нотўғри талқин қилмаслик лозим.
Транспорт воситасининг кузов, двигатель сингари асосий агрегатларининг мавжудлигини инвентаризациядан ўтказиш мақсадида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг ҳам амал қилиш муддати 5 йил этиб белгиланганини, бу тартиб 2026 йил 1 апрелдан кейин олинадиган гувоҳномалар учун тадбиқ этилишини маълум қиламиз.
Каналга уланиш
222 27.7K
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram