bakiroo
@the_bakiroo
bakiroo
Тошкент халқаро молия маркази учун Конституцион ўзгартиришлар киритилади
Англия ва Уэльс ҳуқуқи тўғридан-тўғри қўлланадиган, Тошкент сити ҳудудида жойлашадиган Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида Конституциявий қонун қабул қилинади. Конституция ва қатор қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни ҳам назарда тутадиган Лойиҳа бугуноқ муҳокамага қўйилган.
Марказ ҳудудида қўлланадиган солиқ имтиёзлари 50 йил давомида қўлланади ва марказ органлари ҳамда иштирокчиларига:
юридик шахсларнинг фойда солиғи ва ижтимоий солиқдан;
жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан;
қўшилган қиймат солиғидан;
юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғидан;
божхона тўловларини тўлашдан озод қилиш бўйича имтиёзлар берилади
Шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларнинг қуйидагилардан олинган даромадлари тегишлича жисмоний шахслардан олинадиган даромад
солиғи ҳамда юридик шахсларнинг фойда солиғидан озод этилади:
(а) қимматли қоғозларни сотишдан, агар улар сотиш кунида Марказ Фонд биржасининг расмий рўйхатига киритилган бўлса;
(6) Марказ иштирокчиси бўлган юридик шахсларнинг устав капиталидаги
акциялар ёки улушларни сотишдан;
(в) Марказ Фонд биржасининг расмий рўйхатига киритилган қимматли қоғозлардан олинган дивидендлар ва фоизлар.
Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган жисмоний шахсларнинг Марказ органлари ва иштирокчиларидан меҳнат шартномалари, шу
жумладан, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар асосида олган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари бўйича даромад солиғи ставкаси 7 фоиз этиб белгиланади.
Тошкент халқаро молия маркази учун имтиёзларни 2015 йилда ташкил этилган ва 2018 йилдан фаолият кўрсатаётган Остона халқаро молия маркази ҳудуди учун амал қилаётган имтиёзлар билан солиштириб кўришингиз мумкин.
Газета.uz
1 апрелдан Ўзбекистонда айрим тўловлар фақат нақдсиз бўлади. Бу қандай ишлайди?
1 апрелдан айрим товар ва хизматлар учун нақд пул билан тўлаш мумкин эмас — жумладан, алкоголь ва тамаки, 25 млн сўмдан ошиқ харидлар учун ва ёнилғи шохобчаларида. Бунда кассада «нақд» тугмаси ўчади. Айрим дўконлар аллақачон чекловларни киритган. Қонунчиликка оид саволлар ҳам юзага келмоқда.
25 17.5K
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram