avatar
bakiroo
@the_bakiroo
01.04.2026 13:55
bakiroo Янги ўлпоннинг қиймати қанча? Кейинги ўлпон қандай бўлади? Ҳар йили камида бир миллион автотранспорт воситаси рўйхатга олинаётгани ҳисобга олинса (мопед ва скутерлар билан янада кўпроқ), ҳар йили камида бир миллион "техпаспорт" устига қўшимча равишда 5 йилдан ошган автотранспортлар бўйича яна бир миллион "техпаспорт" алмашади. Бу навбатдаги "энновация"нинг пулдаги қиймати қайси "инвестор"нинг чўнтагига тушади ва қандай тақсимланади? Агар техпаспортни ҳар 5 йилда алмаштириш тўлови автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш учун тўлов миқдори даражасида қолса, бу қўшимча яна 2,8 трлн.сўм дегани. Авторақамлар-чи? Техпаспортни ҳар 5 йилда алмаштириш ўлпонини ўйлаб топганлар авторақамларниям ҳар 5 йилда алмаштиришни ва янгитдан тўлов қилишни талаб қилиб қолмайдими? Балки ҳар 5 йилда "права" учун янгитдан ягона имтиҳон марказида имтиҳон топширишниям жорий қилиш керакдир? Абсурднинг боши бор, охири йўқ — чексиз таласа бўлади. Агар гап тийилмаган "энноваторлар" ҳақида кетаяпган бўлса.
230 миллион долларлик савол: "техпаспорт ҳар 5 йилда алмашади энновацияси" аввал олинган техпаспортларга қўлланадими?

Курбанов ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритишдаги хаос ва мақсади номутаносиб лазейкаларга эътибор қаратмоқда. Литр ҳақидаги ҳужжатга метр ҳақидаги талабларни тиқиб юбориш янги даврнинг зўр тажрибасига айланган. Нимаям деймиз, биринчи марта эмас, охиргисиям эмас.

Бунданам муҳим ва қиммат савол бор: 11-8 бандга киритилган ўзгартириш, яъни техпаспортнинг 5 йил муддатга берилиши қоидаси, ўзгартиришлар киритилган 2026 йил 30 мартга қадар олинган техпаспортларга ҳам орқа сана билан тадбиқ этилмайдими, ишқилиб? Айтайлик, олинганига 5 йилдан ошган 2018, 2019 ва 2020 йил вҳк 2026 йил 30 мартгача олинган техпаспортлар алмаштирилиши мажбурмасми? Маълумот учун, ҳозиргача техпаспортларда амал қилиш муддат кўрсатилмаган, яъни муддатсиз (ва барча нормал давлатларда шундай).

Конституция ва қонунларимизга кўра, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган муносабатларга нисбатан татбиқ этилади. Лекин Конституциянинг тўғридан-тўғри нормалари ҳам ишламай қолаяптику. Шунга Адлия вазирлиги "5 йиллик техпаспорт" масаласида бир шарҳ берса бўларди.
Telegram
Kurbanoff.net
Если вы замечали в нормативно правовых актах всегда пишется "в целях ...", то есть обычно описывается для чего делаются те или иные изменения. А в данном случае я никакого обоснования необходимости менять техпаспорт каждые пять лет я не нашел. Более того, есть непонятная традиция вносить те или иные изменения документом, которые по факту никакого отношения к изменениям не имеет. Так вот, документ, которым вносятся изменения называется: О совершенствовании процедур принятия соответствующих административных мер в случаях нарушений правил дорожного движения. Означает ли, что этот пункт относятся только к тем, кто нарушил ПДД? Нет, потому что мелким пунктом в приложении 2 к данному документу утверждены изменения в Положение о порядке государственной регистрации автомототранспортных средств Старая редакция: 11⁸. При совпадении данных автомототранспортного средства с представленными документами, автомототранспортное средство проходит государственную регистрацию, оформляется свидетельство о регистрации и предоставляется…
91 18.1K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
Открыть в Telegram