bakiroo
@the_bakiroo
bakiroo
Рақамли маркировка тизими амалда қандай муаммоларни келтириб чиқаряпти?
Рақамли маркировка тизими маҳсулот ҳаракатини тўлиқ назорат қилиш учун жорий этилган. Яъни ҳар бир ичимлик махсус код орқали ишлаб чиқарувчидан то харидоргача кузатилади.
Бу тизим «Asl Belgisi» орқали ишлайди ва 2022 йилдан сув ҳамда алкоголсиз ичимликлар учун мажбурий қилинган. Энг мураккаб босқич ҳисобланган агрегация эса 2026 йил 1 апрелдан кучга кириши керак.
Шу тизим атрофида ҳозир баҳс кетяпти.
Ўзбекистон ичимликлар ва шарбатлар ишлаб чиқарувчилари ассоциацияси UzBev ҳукуматга мурожаат қилиб, тизимни изчил ва ҳисобланган тарзда жорий қилишни сўрамоқда.
Ассоциация тизимга қарши эмас. Лекин амалдаги модель бозор ҳолатига мос келмаётганини айтяпти.
Масалан, мамлакатда 85 мингга яқин савдо нуқтаси бор. Уларнинг қарийб 90 фоизи кичик дўконлар. Улар кўп ҳолларда нақд пулда ишлайди ва электрон ҳисоб-фактура билан ишламайди.
Амалдаги талаблар эса ҳар бир етказиб беришда электрон ҳисоб-фактура талаб қилади. Бу эса минглаб кичик савдо нуқталари маҳсулот қабул қила олмаслигига олиб келиши мумкин.
Яна бир катта муаммо логистикада. Ичимлик бозорида битта машина бир вақтнинг ўзида ўнлаб нуқталарга маҳсулот тарқатади. Йўлда буюртма ўзгаради, қайтаришлар бўлади. Лекин тизим ҳар бир маҳсулотни аниқ манзилга боғлашни талаб қилади. Натижада оддий хатолар ҳам сотув блокланишига олиб келиши мумкин.
Бозор ҳажми йиллик 23 триллион сўм атрофида баҳоланмоқда. Омборларда камида бир ойлик захира сақланади. Бу тахминан 3 триллион сўмлик маҳсулот дегани. Бу маҳсулотни қайта ҳисоблаш ва тизимга мослаштириш катта харажат ва ишлаб чиқариш узилишларига олиб келиши мумкин.
Жарималар масаласи ҳам баҳсли бўлиб турибди.
Амалдаги тартибга кўра, жарималар маҳсулот учун эмас, балки корхонанинг умумий тушумига нисбатан ҳисобланади. Яъни муаммо бир дона маҳсулотда бўлса ҳам, жарима бутун айланмадан келиб чиқади.
Дўконда бир дона коди шикастланган ёки нотўғри скан қилинган маҳсулот аниқланиши қоидабузарлик сифатида баҳоланади. Шу ҳолатнинг ўзи жарима қўлланилишига сабаб бўлади. Жарима эса айнан шу маҳсулот учун эмас, балки бутун тушумдан ҳисобланади.
Амалдаги шкалага кўра, биринчи ҳолатда 0,2 фоиз қўлланилади. Кейинги ҳолатда 0,4 фоизга ошади.
Учинчи марта 1 фоизга етади. Кейинги ҳолатларда эса 2 фоизгача ошиши мумкин.
Бу айниқса ритейл учун жиддий муаммо ҳисобланади. Чунки кўп дўконларда ичимликлар умумий айланманинг тахминан 10 фоизини ташкил қилади. Шу билан бирга, битта муаммоли маҳсулот бутун айланмага нисбатан жаримага сабаб бўлиши мумкин.
Ассоциация эса масалага бошқача ёндашувни таклиф қиляпти:
• камида 12–18 ойлик ўтиш даври;
• утиш даврида, агрегация кодларини электрон хисоб варакаларида кайид этиш, факат йирик савдо тармоқларидан бошлаш;
• кичик бизнесни утиш давридан кейин улаш;
• 1 апрелгача ишлаб чиқарилган маҳсулотни эркин сотишга рухсат бериш;
• жарималарни катъиий юмшатиш ва техник хатоларга енгилроқ ёндашув;
• кичик дўконлар учун кодни текшириш имконини берадиган содда илова яратиш.
Муҳим жиҳат шундаки, ичимлик бозори юқори даражада легал сегмент ҳисобланади. Бу ерда асосий муаммо контрафакт эмас, балки тизимнинг мураккаблиги.
Агар тизим шошилиб жорий қилинса, бу кичик бизнесга босимни ошириши ва аксинча яширин бозорни кенгайтириши мумкин. Агар босқичма-босқич қилинса, у ҳақиқатан ҳам ишлаши мумкин.
YouTube
Oziq-ovqat va qandolat sanoati ochiq muloqot
Oziq-ovqat va qandolat mahsulotlari ishlab chiqarish sohasida raqobat muhitini rivojlantirish, tadbirkorlik faoliyati uchun teng sharoitlar yaratish hamda ma’muriy cheklovlarni qisqartirish masalalari yuzasidan ochiq muloqot
64 18.1K
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram