avatar
bakiroo
@the_bakiroo
31.03.2026 10:00
Тинимсиз ошаётган давлат қарзи ҳеч қурса мактаблар етишмовчилигини йўқ қилишга ишлатилганидами?

"Автомобиль ва темир йўллари, электр энергияси, сув, мактаб ва шифохона бўлмаган жойга инвесторлар келмайди".

Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратовнинг давлат қарзи ошаётгани бўйича саволларга жавобларига эътироз йўқ. Ростанам йўллар, мактаблар ва шифохоналар инфратузилмасини фақат бюджет имкониятларига таяниб яхшилаб, кенгайтириб бўлмайди.

Лекин давлат қарзи 5 карра ўсган янги даврда нечта янги магистрал йўл барпо этилди? Неча километр иккинчи қатор темир йўллари тортилди?

Ҳа, майли, мактабларда ўқувчи ўрни етишмаслиги муаммосини бартараф эта олдикми? Ҳар йили 6-7 млрд.долларга ўсаётган давлат қарзининг қанча қисмини "Ҳар йили 500 минг, 2030 йилгача 2,5 млн.ўқувчи ўрни яратиш" ғоясини амалга оширишга ишлатдик? Поликлиникалардаги юклама ўтган 10 йилда қанчага ошди?

Жавоблар борми бу саволларга?

Лекин давлат қарзи ошгани сайин хориждаги воситачиларга ҳайдаладиган субсидиялар каррасига ошди, қарз ҳисобига ясалган нархи каррасига шишган лойиҳалар қўзиқориндек кўпайди. Бюджет харажатларининг бебилиска ошишидан тийилиш йўққа чиқди. Давлат қарзи ошгани сайин тарифлар ҳам ошди ва ошмоқда. Ахир қарзни кимдир тўлаши керакку, гарчи қарз "текин пул" деб атаган бўлса ҳам.

Шундай экан, ўзбекистонликларнинг давлат қарзи, самарасиз давлат банки ва зараркунанда давлат компанияларининг ташқи қарзи ошгани сайин хавотири ортиб бораверади, саволи кўпаяверади, чунки урғу - потираб ошаётган қарзларнинг самарадорлигига қўйилмоқда, ҳисобдорлик ишламаётганига эътирозлар кўтарилмоқда.
Telegram
bakiroo
Ўқувчи ўрни етишмовчилиги 1,6 млн.дан ошиб, 1,7 млн.га яқинлашган Кечаги матбуот анжуманидан янграган рақамлардан келиб чиқилса, Ўзбекистонда мактабларда ўқувчи ўрни етишмовчилиги 1,6 млн.дан ошиб, 1,7 млн.га яқинлашган. Маълумот учун, ўтган ўқув йили бошланиши арафасидаги ҳисобларда, ўқувчи ўрни етишмовчилиги 1,5 млн.дан ошган эди. Афсуски, Давлат раҳбарининг 2024 йилда 250 минг ўқувчи ўрни яратиш бўйича топшириғи яна бажарилмаган. Вазирга кўра, бу йил 180 минг ўқувчи ўрни яратилади. Аввалроқ, ҳар йили 500 минг ўқувчи ўрни яратишдек улкан режалар эълон қилинган, лекин бу режалар Стратегик вазифалар қаторига қўшилмай қолган. Яна бир салбий тенденция бу ўқувчи ўринлари яратишнинг қимматлашиб бораётгани билан боғлиқ. Вазир ўринбосари келтирган рақамларга ишонилса. бир ўқувчи ўрни яратиш 29,5 млн сўмдан 39,3 млн.сўмгачани ташкил этади (330 ўринли мактаб 13 млрд сўмдан ортиқ суммага, 528 ўринлиги 18,5 млрд сўмга, 660 ўринли мактаб 19,5 млрд сўмга тушади). Мен сизларга яна бир ҳисобни айтаман. Айтайлик, 4 млрд.долларгача…
92 19.2K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
Открыть в Telegram