avatar
bakiroo
@the_bakiroo
30.03.2026 17:36
bakiroo Сўмга эмас, инфляцияга босимлар хавотирли Миркомил Холбоевнинг мулоҳазаларида жон бор. Уруш чўзилган ҳолатда ҳам қисқа муддатли тўғирланишларни истисно этмаса, сўм курсига турли хатар ва рағбатларни ўзаро нейтраллаштирувчи деб ҳисобласа бўлади. Лекин яна нархи ошадиган энерготоварлар (нафақат нефть ва газ, кўмир ҳам қимматламоқда), импортнинг қўшимча логистик ва транспорт харажатлари ҳисобига қимматлашуви жиловланаётгандек кўринаётган инфляцияга қўшимча босим бериши мумкин. Украинага босқиндан кейин ҳам асосий харажатимиз курс билан эмас, инфляция билан боғлиқ бўлган. Ўшанда 5 йил деганда энди бир хоналигача (9,7%) пасайган инфляция 12,3%гача тезлашиб кетганди. Афсуски, Уруш бу ҳар доим инфляция ва унинг товонини истеъмолчилар тўлайди. Яна бир чақириқ, уруш чўзилиб кетса, яқин шарқдан (БАА ва Саудия) инвесторлар иштирокида бунёд бўлаётган мегалойиҳалар билан боғлиқ бўлиши мумкин, лекин бу бошқа мавзу.
"Инфляцияни 6-6,5 фоиз доирасида сақлаб қолиш энг муҳим вазифалардан бири"

Давлат раҳбари иштирок этган бугунги йиғилишда дунёдаги вазият кескин ўзгариб, иқтисодиёт тармоқлари барқарорлиги, ташқи савдо йўлаклари ва импорт нархларига қўшимча босим юзага келтираётгани таъкидланган.

Хусусан, жаҳон бозорида нефть нархининг кескин қимматлаши транспорт ва нефть-кимё маҳсулотлари таннархига таъсир кўрсатаётгани, полиэтилен ва полипропилен нархларида ҳам ўсиш кузатилаётгани айтилган. Шу боис, асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг импорти, транспорт-логистика масалалари ва муқобил йўлаклардан фойдаланиш бўйича тезкор чоралар кўриш вазифаси қўйилган.

Жаҳонда рўй бераётган воқеалар таъсирида экспорт юк ташишларида узилишлар ва қимматлашув жиддий хавотир уйғотаётгани таъкидланган. Таҳликали халқаро вазият айрим лойиҳалар ижросига таъсир кўрсатиши мумкинлигидан хавотирлар билдирилган.

Йиғилишда инфляцияни жорий йилда 6-6,5 фоиз доирасида сақлаб қолиш энг муҳим вазифалардан бири экани таъкидланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Иқтисодиётда ўсиш суръатларини сақлаш ва давом эттириш чоралари кўриб чиқилди
Президент Шавкат Мирзиёевга 2026-йилнинг биринчи чорагида иқтисодий кўрсаткичлар прогнозини таъминлаш ҳамда жаҳон бозоридаги беқарор вазиятнинг миллий иқтисодиётга салбий таъсирини камайтириш юзасидан ахборот берилди.
20 17.8K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
Открыть в Telegram