avatar
bakiroo
@the_bakiroo
30.03.2026 15:35
Очилган пандора қутисини ёпиш қийин бўлади

Суднинг ҳал қилув қарори чиқарилгандан кейин кредит бўйича фоизлар ва неустойка ҳисобланишини тўхтатиш тўғрисидаги нормалар қандай мақсадларда киритилганини кўпчилик эсламаса ҳам керак. Лекин орадан икки йил ўтиб, қабул қилинган бу нормадан бонкалар олдида тенг қудратларга эга бўлмаган оддий истеъмолчилар ё кичик бизнес вакиллари эмас, кўпроқ масъулиятсиз ва интизомсиз йирик қарздорлар ёппасига фойдаланишга ўтиши, айниқса давлат банкларида мажбуриятлар учун фоиз тўламаслик воситасига ва ҳатто қарздор ва кредитор ўртасида тил бириктирув — коррупцион охурга айланиб қолишини кўпчилик тасаввур эта олмагани аниқ.

Агар эътибор берилса, Суднинг ҳал қилув қарори чиқарилгандан кейин кредит бўйича фоизлар ва неустойка ҳисобланиши тўхтатилгани ҳолатлари ва даромадларнинг йўқотилиши асосан давлат банклари ва йирик қарздорлар билан рўй бермоқда (балки статистикаси очиқланар). Мазкур нормани хусусий банклар ҳам, истеъмолчилар-у, кичик бизнес вакиллари ҳам суъистеъмол қилишаётгани йўқ. Зеро суд қарори чиққандан кейин яна янги келишув қилиш ё кредит муддатларини узайтириш имкониятларига оддий аҳоли ё кичик бизнес вакиллари эга эмас. Бундай қудрат маҳаллий ва марказий қарор қабул қилувчилардан тортиб давлат банклари топ менежерларигача "доступи" мавжуд "акулаларда" бор.

Муҳими шуки, шаклга эмас, моҳиятга эътибор қаратиш лозим. Шунинг учун Фуқаролик кодекси 744- моддасининг 3- қисмини чиқариб ташлаш эмас, тил бириктирув, келишувлар ва суистеъмолликларни олдини олиш мақсадларида таҳрир қилиш керак.
43 18K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
Открыть в Telegram