Уюшмалар қачон мустақил кучга айланади?
ЖСТ масалалари ва божларни камайтириш бўйича ўтказилган Очиқ мулоқотни кузатиб, бир нарсага амин бўлиш мумкин: бизга Альфия Мусина каби “овози бор”,
муаммони амалдорнинг юзига тик қараб айта оладиган фаоллар керак.
Алкоголсиз ичимликлар ва шарбатлар ишлаб чиқарувчилар уюшмаси раҳбари Алфия Мусина соҳадаги муаммоларни очиқ кўтарди. Аслида уюшмалар мана шундай бўлиши керак. Давлатнинг қўлига қараб турадиган қўғирчоқ эмас, балки соҳанинг дардини баланд овозда айтадиган мустақил куч бўлиши шарт.
Бугун сув ишлаб чиқарувчилар ички ва ташқи бозор учун бир неча ўн триллионлик рақобатли маҳсулотлар ишлаб чиқармоқда. Бу реал натижа. Лекин соҳалардаги муаммоларни баралла айта оладиган уюшмалар бармоқ билан санарли?
Сабаби оддий:
эркинлик ва мустақиллик учун молиявий ресурс керак.
Президент томонидан уюшмаларни қўллаб-қувватлаш (аниқ натижага қаратилган дастурлари, лойиҳа ва тадбирларини молиялаштириш) учун ҳар йили
10 миллион доллар ажратиш бўйича тадбиркорлар билан анъанавий мулоқот пайтида аниқ топшириқ
берилган. "Бизнес уюшмалари қанча кўп бўлса, тадбиркорларни овози шунча баланд эшитилади... тадбиркорларга кўмакчи бўладиган уюшмаларни доим қўллаб-қувватлашга тайёрман", — деган эди ўшанда Давлат раҳбари.
Лекин, орадан 7 ойдан кўп вақт ўтиб маълум бўлишича, уюшмаларнинг молиявий қувватлаш бўйича топшириқлар ҳалигача ижросиз қолган.
Уюшмалар молиявий мустақил бўлсагина, соҳада тадбиркорларни қийнаётган муаммолар, тўсиқ ва чекловларни очиқ айтиш ,бартараф этиш ва ечиш мумкин бўлади.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram