avatar
bakiroo
@the_bakiroo
27.03.2026 12:22
A2A ишга тушса Me2Me комиссияларини ноллаштирса бўлади

Агар Марказий банк Тезкор тўловлар тизимида жисмоний шахсларга уларнинг банк ҳисобварақлари орқали реал вақт режимида тўғридан-тўғри ўтказмаларни (Account-to-account A2A) ваъда қилинганидек ишга туширса ва мазкур хизмат бепул бўлса, жисмоний шахслар ўзига ўзи ўтказмаларни (Me2Me) ҳам бепул амалга оширишлари мумкин бўлади. Идеалда ва хоҳиш бўлса.

Айтайлик, А банкдаги ўз картангиздан В банкдаги ўз картангизга пул ўтказмоқчисиз. А банки картасида маблағингиз бор, маблағни шу банкдаги ҳисобварағингизга ўтказасиз, ундан В банкдаги ҳисобвараққа, В банкдаги ҳисобварақдан эса В банкдаги картангизга. Ҳа, бир эмас, учта транзакция бўлади. Лекин, агар Марказий банкнинг A2A хизмати бепул бўлса, бемалол, занжирдаги Me2me транзакциянгиз ҳам бепул амалга ошади.

Марказий банк тўлов тизими, банкларга, тўлов ташкилотларга тарифлар бўйича "пасайтир ё ноллаштир" деб топшириқ беролмас, лекин ўзининг тизимига бемалол ноль тарифларни қўллаши мумкин. Идеалда ва хоҳиш бўлса.
48 21.1K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
Открыть в Telegram