avatar
bakiroo
@the_bakiroo
26.03.2026 17:35
bakiroo ​Йўламатол кўчалари асфальт бўлиши учун овоз керак Айтайлик, қўшни Қирғизистоннинг Аравонига Йўламатолдан ҳам пиёда ва автомобиль йўллари учун ўтиш пункти бўлганида бу лой кўчалар ҳам эҳтимолки, асфальт бўлган бўларди. Болалар мактаб ва боғчага, катталар ишга, оқсоқоллар мачитга лой кечиб эмас, асфальт йўлдан юриб боришарди. Лекин ҳозирча бундай режалар йўқ (катта ташрифлар ҳам кутилмаяпти). Шунинг учун Йўламатолликларга фақат Ташаббусли бюджетда ютиш варианти қолмоқда. Охирги 3 йилдаги кетма-кет уринишлар ҳозирча ғолибликка етарли бўлгани йўқ (нима қилайлик, чекка Марҳаматда лой кўчалар кўп, рақобат эса катта). Лекин чиқмаган жондан умид. Бу йилги мавсумда Ташаббусли бюджетда Марҳаматнинг Йўламатоли кўчалари асфальт бўлиши учун овоз бердим. Азиз ўқувчилардан сўрайман: агар овозингиз банд бўлмаган бўлса, сиз ҳам қўшилинг. Ҳавола: https://openbudget.uz/boards/initiatives/initiative/53/1f608fa1-4407-462e-bfe0-2b46cce9f26a
Депутатлар Йўламатолга ёрдам берадими?

Йўламатол кўчаларини асфальтлаш лойиҳаси Open budget’да, афсуски, яна ютқазди. Лойиҳа тўплаган овозлар бўйича 10- ўринда қолди (Марҳаматга ажратилган пул энг кўп овоз олган 9та лойиҳага етди).

Тўртинчи йилдирки, йўламатолликларга озгина - бир поғона ёки бир неча юз овоз етмай қолади. Туман бюджетининг қўшимча маблағлари ҳисобидан ажратилишини кутиш ҳам ўринсиз. Марҳамат бой туман эмас, катта ташрифлар ҳам чекка Марҳаматнинг чекка қишлоқларини четлаб ўтади.

Бу йилдан бошлаб Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ғолиб бўлмаган лойиҳалар орасидан битта лойиҳани қўшимча ғолиб деб танлаши мумкин. Лекин ким, қайси депутат? Мен йўламатолликлар кимга ва қайси партияга овоз берганини билмайман, балки йўламатолликлар ўзлари ҳам билмас.

Шу ўринда, 1990 йилдаги Ўзбекистон тарихидаги энг эркин демократик парламент сайловлар қандай ўтгани эсга тушади. Ўшанда бутун Йўламатол ҳали катта каттакон бўлмаган Қобилжон Обидов номзодига овоз берган. Жуда қизғин сайлов кампанияси пайтидаги учрашувларда йўламатолликлар Обидовдан эски мактабга ошхона ва янги мактаб қуриб беришда ёрдам сўраган. Обидов қуруқ ваъда бермаган, имконига қараб ҳаракат қилишини айтган, лекин кўп ўтмай, қишлоқда мактаб учун ошхона ва йўқчилик даврига қарамай, яп-янги мактаб ҳам қурилган. Янги мактабни энди вилоят ҳокими бўлиб кўтарилган Қобилжон Обидов шахсан ўзи келиб очган. Йўламатол болалари ҳалиям ўша 33 йил аввал депутат Обидов ёрдамида қурилган мактабга қатнашади.
Telegram
bakiroo
Шерикчилик лойиҳалари Open budget'да автомат ғолиб бўлади 2026 йилдан бошлаб "Ташаббусли бюджет" доирасида аҳоли томонидан лойиҳа қийматининг 50 фоиз қисми молиялаштирилганда лойиҳалар автомат ғолиб деб топилади. Бунда, ҳар бир маҳаллага бир мавсумда фақат битта лойиҳани шерикчилик асосида амалга оширишга рухсат берилади. Шерикчилик лойиҳалари фуқаролар томонидан лойиҳа шакллантириш босқичида махсус шартларга розилик билдирган ҳолда илгари сурилади (яъни аввал бошдан шерикчилик режаси очиқланиши керак). "Энг яхши солиқ тўловчи маҳаллалар" рўйхатидаги маҳаллалар учун лойиҳа қийматини 25 фоизини тўплаш кифоя бўлади, қолган 75 фоизини давлат қоплаб беради. Лойиҳалар ғолиб деб топилиши учун минимал овоз сони 10тадан 50 тагача оширилади. Жиҳозлаш лойиҳалари учун энг юқори қиймат базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 минг баробаридан 2 минг баробаригача пасайтирилади (мактаб ва шифохоналарга оид лойиҳаларга кўп таъсир қилади). Аввалги мавсумлардаги ғолиблар учун "Танаффус" амалиёти маҳалла сони 15 та ва ундан кам бўлган…
26 18.1K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
Открыть в Telegram