bakiroo
@the_bakiroo
bakiroo
Суюнчи пули ўрнига суперлига?
Кунўзнинг ёзишича, 2026 йилги футбол мавсумидан бошлаб, Суперлига клублари марказлаштирилган тарзда молиялаштирилиши ва клубларга давлат ҳисобидан 35 миллиард сўмдан ажратилиши кутилмоқда. Суперлигада 16та клуб жамлангани ҳисобга олинса, йилига жами 560 миллиард.сўм давлат маблағлари сарфланиши мумкин.
Давлат ва бюджет маблағларини давлатлар қанчалар соғлом ё носоғломлигига қараб исталган кўринишда тақсимлаш мумкин, қайсидир яккахон мамлакат халқини емишдан қисиб ядровий каллак ясайди, қайсидир мохов мамлакатда бебилиска нефть ва газ даромадлари қўшни давлатга бостириб кириш учун сарфланади.
Ҳамма гап устуворликларда ва консенсусда. Нормал ва эркин давлатларда устуворлик ва консенсус парламентдаги баҳсларда ва музокараларда аниқланади.
Айтайлик, паразитлашган футбол клубларига 560 млрд.сўм пул бериш масаласи кўтарилса, кун тартибига 2- ва кейинги фарзандларга суюнчи пулини тиклаш ҳам муқобил танлов ўлароқ кириши керак. Эсингизда бўлса, Суюнчи пулидан йилига 350-400 млрд.сўм тежаш учун 2- ва кейинги фарзандлар учун ижтимоий ёрдамнинг бу шакли бекор қилинган эди.
Ёки бўлмасам, паразитлашгаен футбол клубларига 560 млрд.сўм ажратиш масаласи билан бирга 70%ида канализация йўқ, 2 ва 3 сменали мактабларга канализация ва сув келтириш, қўшимча мактаб қуриш масаласи альтернатив ўлароқ кўндаланг қўйилиши керак. Ваҳакозо.
Мен айтмаяпман, соғлом танловлар орасидан танлаш малакаси бўлиши керак деб, лекин, барака топгурлар, носоғлом ва соғлом танлов орасидан танлаш имкониятимиз бўлиши керак, ҳеч қурса.
"Кийгани иштони йўқ, исми фалонгир" мақоли ўзидан ўзи пайдо бўлмаган.
Газета.uz
Футбол клублари тўғридан-тўғри давлат томонидан молиялаштирилади. Уларга 2026 йилда бюджетдан 560 млрд сўм ажратилади
Ўзбекистонда футбол клубларини тўғридан-тўғри давлат бюджетидан молиялаштириш модели жорий этилади. 2026 йилда жамоалар 560 слрд сўм — ҳар бири 35 млрд сўмдан олади. Улар учун ҳам даромад солиғи бекор қилинади, ижтимоий солиқ ставкаси эса 1 фоизни ташкил этади.
105 20.1K
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram