avatar
bakiroo
@the_bakiroo
25.03.2026 19:17
Кўпинча болаларда қанчалик катта истеъдод яширинганини ҳатто тасаввур ҳам қилмаймиз. Аммо бу истеъдодни намоён қилиш учун ҳар доим ҳам имконият ва шароит топилавермайди.

Болалар контентини ривожлантириш маркази айнан шу масалага эътибор қаратган ҳолда, истеъдодли болаларни қўллаб-қувватлаб, уларга халқаро саҳналарга чиқиш имкониятини яратиб бермоқда.

Бунинг ёрқин мисоли — 11 ёшли Ясмина Ҳусниддинова. У "Britain’s Got Talent 2026" шоуда иштирок этиб, барча ҳакамлардан “YES” жавобини олди. Унинг бу катта саҳнага чиқиши марказ томонидан тўлиқ қўллаб-қувватланган. Ясминанинг хорижга бориш-келиши ва барча зарур харажатлари ҳам марказ томонидан молиялаштирилган.

Ана шундай қўллаб-қувватлаш орқали яна қанча янги истеъдодлар кашф этилиши мумкин. Ёш авлодга имконият берилса, улар албатта Ватанни дунёга танита олади.
145 21.6K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
Открыть в Telegram