avatar
bakiroo
@the_bakiroo
25.03.2026 17:01
bakiroo 4- фабрикани ким қуради? Очиқ тендер эълон қилинадими? Кечаги расмий очилиш тадбирларида ва кейинроқ Олмалиқ кон-металлургия комбинатида амалга оширилаётган стратегик лойиҳаларнинг бориши танқидий кўриб чиқилган мажлисдан узатилган релизларда ҳам бирон марта пудрат қироли Enter Engineering' номи тилга олинмаган. Бу муҳим ишора яхшиликка. Ўнлаб миллиард долларлик мегалойиҳаларни тендерсиз эгаллаб, муддат ва маблағ мақсадлари ижросини таъминламаган, лойиҳалар хатарлилиги ва самарасизлигини оширган, бюджетга ва умуман мамлакатга репутацион юкламаларни келтирган пудратчилар ишончсиз ҳамкор ўлароқ, қайтиб давлат буюртмаларига яқинлаштирилмаслиги керак. Қўшимча қилиб 4-мис бойитиш фабрикаси бўйича техник-иқтисодий асосни ишлаб чиқиш учун нуфузли халқаро компанияларни жалб этиш вазифаси алоҳида кўрсатиб ўтилган. Умид шуки, аввалги йилларда ҳали лойиҳа ясалаётгандаёқ 5,3 млрд.долларгача шиширилган қиймат қайта кўриб чиқилади. Лойиҳанинг реализацияси барча босқичларида тендер танловнинг, қарор қабул қилишнинг ва молиялаштиришнинг асосий воситасига айланади. Лойиҳа занжирларидаги манфаатлар бир-биридан ажратилади, масъулият ва жавобгарлик мутаносиб тақсимланади.
"4-мис бойитиш фабрикаси қурилиши қийматини 2 млрд долларгача тушириш мумкин"

Давлат раҳбари 4-мис бойитиш фабрикаси қурилиши қийматини 2 млрд долларгача тушириш мумкинлигини таъкидлаган. Бу жуда тўғри фикр, бемалол эришиш мумкин бўлган мақсадли кўрсаткич ва энг асосийси, 4- фабрика Ўзбекистон халқи манфаатларига ишлаши учун айнан шундай қилиниши ҳам керак.

Аввалги йилги ҳужжатларда 5,3 млрд.долларгача шишириб киритилган 4- фабрикани қандай арзонлаштирса бўлади? Лойиҳа қийматини фақат очиқ, шаффоф ва халқаро тендер билан тушириш мумкин. Айниқса, лойиҳа мегалойиҳа бўлса.

Агар 3- фабрика қурилишида ҳам очиқ тендер ўтказилганида, унинг нархи ҳам шишмаган ва кечикмаган, катта эҳтимол, 4- фабрика учун тўғри ориентир бўлиб хизмат қилган бўларди.
Газета.uz
4-мис бойитиш фабрикаси қурилиши қийматини 2 млрд долларгача тушириш мумкин — президент
Президент янги 4-мис бойитиш фабрикаси қурилиши харажатларини оптималлаштириш мумкинлигини айтди ва кон-металлургия соҳасида патентлашни янада фаол ривожлантиришни топширди. Унинг сўзларига кўра, МБФ-4 қиймати 2 млрд доллар атрофида бўлиши мумкин, бу эса МБФ-3 лойиҳаси қийматидан ($2,7 млрд) паст.
32 17.9K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
Открыть в Telegram