avatar
bakiroo
@the_bakiroo
25.03.2026 11:00
bakiroo 1 апрелдан кейин улоқ қайси банкда бўлади? Қайсики банк ёки банклар кўчмас мулк ва автомобиль сотувлари сегментидаги харидор ва сотувчиларни ўзига арзон, жозибали ва тезкор хизматлар билан қамраб ололса, бир сўз билан айтганда, самарали маркетинг билан иш ташкил этса, улоқ ўшанда бўлади. Гап фақат эскроу ҳисобварақларга хизмат кўрсатиш комиссияларидан даромадлар ҳақида эмас, бу доимий оқим туфайли шаклланадиган маблағлар қолдиғи ҳам дегани (биржаларнинг клиринг ҳисобларига хизмат кўрсатадиган банклар тушунади). Эскроу ҳисобварақлар орқали қамраб олинган мижозларга кросс сотувлар ҳам бўлади (конверсиядан тортиб p2p, омонат ва кредитларгача). Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотларига кўра, 2025 йил 11 ойида 973 мингдан ортиқ автомобиль олди-сотдиси қайд этилган (йил якуни билан рақам миллиондан ошгани ва бундан камида 600 минг автомобиль иккиламчи бозорда сотилганини хомчўтлаш мумкин). Энг камтар ҳисоб-китобларни олсак ҳам, 3-5 миллиард долларлик сегмент. Уй жой бозоридаги сотув операциялари сони 2025 йилда 295 мингтани ташкил этган. Бунинг камида 200 минги иккиламчи бозордаги сотувлар. Мазкур сегментда ҳам энг камида 4-5 млрд.долларлик ҳажм бор. Бошқача айтганда, йиллик ҳисобда 8-10 млрд.долларлик транзакциялар банк тизимига қўшилади.
Эскроу ҳисобварақларига онлайн хизмат кўрсатиш мумкинми?

1 апрель яқинлашган сайин ўзбек бонкалари эскроу ҳисобварақларга хизмат кўрсатиш тартиб-таомилларини тушунтиришга урғу беришмоқда.

Шу ўринда кўчмас мулк ва автомобиль сотувларида эскроу ҳисобварақларига хизмат кўрсатишнинг барча жараёнларини, агар харидор ва сотувчи битта банк хизматидан фойдаланмоқчи бўлса, тўлиқ автоматлаштириш мумкинлиги айтиб ўтиш керак. Айрим банклар бу бўйича технологик ишланма ва техник ечимларини тайёрламоқда.

Яъни, эскроу ҳисобварақ банк иловаси орқали онлайн очилади (қўшимча идентификация ва офертани қабул қилган ҳолда), иловага боғланган пластик ёки банк ҳисобварақларидан онлайн тўлдирилади. Олди-сотди битими нотариал амалга оширилгач эса (маблағ етарли бўлса), эскроу ҳисобварағидаги маблағлар сотувчи ҳисобидан харидор ҳисобига ўтказиб берилади. Бунинг учун банкка жисмонан бориш, вақт сарфлаш керак бўлмайди.

Қайсики банк бу борада биринчи бўлса ва биринчи бўлиб мижозларга тўлиқ онлайн хизмат таклиф этса, ўша банк Проприетар брендга ҳам айланиши мумкин (худди термос, ксерокс, памперс ёки клик сингари).
113 20.9K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
Открыть в Telegram