Февраль бузди-уздилари инфляция кутилмасига қўшилдими?
Февраль сўровномаларида аҳоли (11,2%) ва бизнеснинг инфляцион кутилмалари (10,8%) ўзгаришсиз қолган. Қизиғи, давом этган энергоузилишларга қарамай, ёғилғи ва энергия нархларининг қимматлашиши хавотирлари ноябрь даражасига қайтган.
Энг салбий кутилмалар яна пойтахт Тошкентда қайд этилган. Пойтахтда аҳоли 12,7%, бизнес эса 12,4% (+1,4%) инфляция кутмоқда. Эҳтимолки, пойтахт бизнеси худди Каримов пайтидагидек февраль бузди
-уздилари харажатларини инфляция устига қўшмоқда. Пойтахтда 9-16% инфляция кутаётганлар улуши 53%га етган (январда 37%).
Регулятор сўровномаларда 20-30 млн.сўмлик ва 30 млн.сўмдан юқори категорияларни олиб ташлаб, эски форматга қайтган (энг ёмон кутилмалар айни шу даромад гуруҳларида қайд этилаётганди).
Ой давомида даромадга эга бўлмаганлар, 2-4 млн.сўм, 7-15 млн.сўм даромад гуруҳига кирувчиларнинг кутилмалари ёмонлашган.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram