Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар учун тайёрмизми?
1 апрелдан бошлаб бир қатор тўловларни фақат банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга ошириш тартиби жорий
этилмоқда.
Бу ҳақида аҳоли хабардорлигини ошириш учун банклар фаол тарғибот ишларини олиб бормоқда.
Тўловлар карта орқали бўлгач, табиийки, картани тўлдиришга эҳтиёж ортади. Бу борада Халқ банки республика бўйлаб 24/7 режимда ишлайдиган 162 та ADMни (нақд пул қабул қилувчи машина) ишга туширгани ҳақида аввалроқ
ёзган эдик. Муҳим жиҳати, бу қурилмалар орқали бошқа банклар карталарини ҳам тўлдириш мумкин.
Яна бир жиҳат – янги тартиб кучга кириши билан банк карталарига бўлган талаб ошади. Бундай вақтда карта тайёр бўлишини кутиш истеъмолчига ноқулайлик туғдиради. Шу боис Халқ банки масалага тезкор ечим сифатида
"Uzcard moment" картасини
таклиф этмоқда.
Бунда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида картани нафақат Халқ банки банк хизматлари марказларидан, шу билан бирга, банкнинг йирик хизмат кўрсатувчи мижозларидан ҳам олиш имконияти йўлга қўйилмоқда.
Бу каби тезкор ечимлар нафақат 1 апрелдан кучга кирадиган янги тартибга мослашишни осонлаштиради, балки мижозлар учун кундалик молиявий амалиётларни узилишларсиз бажариш имкониятини ҳам таъминлайди.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram