bakiroo
@the_bakiroo
bakiroo
Чиройли авторақамлар нархини йил бошидаги сунъий дефицит ортидан ошириб олишганди
Курбанов янги илова дейилаётган Avtoraqam иловасида авторақам 8 652 000 сўм (21 БҲМ) бўлиб қолганидан ҳайрон бўлмоқда. Ваҳоланки, 1-3 тоифа авторақамларни ягона оширилган тўлов миқдори 2025 йил октябрда 7 004 000 сўм (17 БҲМ) дея эълон қилинган ва декабрь охиригача шундай нархда сотилган эди. Лекин январнинг биринчи кунларида 3,5 БҲМ нархидаги "оддий авторақамлар" йўқ бўлиб қолиб, талабгорларга фақат қиммат чиройли рақамлар таклиф этилиш бошланганди (ўшанда ОАВлар бу муаммо ҳақида ёза олишмаган ёки ёзганлари ҳам материалларини ўчиришганди). Рақамлар учун тўловларнинг ошириб олингани расмий инфляция ҳисобларига ҳам киритилмай қолган.
Ҳукумат қарорига кўра, исталган ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган РЎДРБ учун ягона оширилган тўлов миқдори «Uzavtomotobelgi» давлат унитар корхонаси томонидан белгиланади. Uzavtomotobelgi сайтида тўлов миқдорлари ҳақида ҳеч қандай маълумот топа олмайсиз. Нархлар қаердан олингани ва қандай асосларга кўра оширилгани ҳақида ҳам.
Avtoraqam иловаси ҳам илова ҳақидаги белгиларга кўра Uzavtomotobelgi назоратида. Чиройли рақамлардан тушаётган юзлаб миллиард маблағлар қандай тақсимланиши тўғрисида очиқ маълумотлар мавжуд эмас.
Telegram
bakiroo
Биздан 6 карра бой Қозоғистонда автомобиль олди-сотдисини расмийлаштириш 13 карра арзон!
Келинг, узоққа бормайлик. Қозоғистонда автомобиль олди-сотдисини расмийлаштириш қандай ва қанчага тушади?
Биринчидан, бунинг учун нотариус ва "ГАИ"га бориш ҳам шарт эмас. Уйдан туриб ёки банкларнинг мобил иловаси орқали (kaspi.kz билан масалан) ҳам хизматдан фойдаланиш мумкин.
Иккинчидан, автомобиль рақамингиз ва техпаспортни уйингизга келтириб беришади ёки давлат хизматлари марказидан (ЦОН) бориб олишингиз мумкин.
Учинчидан ва бу энг асосийси, хизматлар учун тўлов Ўзбекистонга нисбатан солиштирганда сув текин:
Давлат рақами 2,8 АЕК (БҲМ);
Техпаспорт 1,25 АЭК;
Рўйхатдан ўтказиш 0,25 АЭК.
Жами 4,3 АЭК, бу 15 876 тенге, сўмда 411 минг сўм.
Яъни, автомобиль олди сотди битимини расмийлаштириш учун қўшнисидан 6 карра бой қозоқ қардошлар ўзбеклардан 13 карра камроқ пул тўлайди. Яна нотариус, ГАИ қилиб овора бўлмайди, навбатда турмайди, вақтини йўқотмайди, асаби ва соғлиғини кетказмайди.
Нимага бизда бу имконсиз? Қайсидир…
79 21.1K
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram