avatar
bakiroo
@the_bakiroo
23.03.2026 22:57
Чиройли авторақамлар нархини йил бошидаги сунъий дефицит ортидан ошириб олишганди

Курбанов янги илова дейилаётган Avtoraqam иловасида авторақам 8 652 000 сўм (21 БҲМ) бўлиб қолганидан ҳайрон бўлмоқда. Ваҳоланки, 1-3 тоифа авторақамларни ягона оширилган тўлов миқдори 2025 йил октябрда 7 004 000 сўм (17 БҲМ) дея эълон қилинган ва декабрь охиригача шундай нархда сотилган эди. Лекин январнинг биринчи кунларида 3,5 БҲМ нархидаги "оддий авторақамлар" йўқ бўлиб қолиб, талабгорларга фақат қиммат чиройли рақамлар таклиф этилиш бошланганди (ўшанда ОАВлар бу муаммо ҳақида ёза олишмаган ёки ёзганлари ҳам материалларини ўчиришганди). Рақамлар учун тўловларнинг ошириб олингани расмий инфляция ҳисобларига ҳам киритилмай қолган.

Ҳукумат қарорига кўра, исталган ҳарф ва рақамлар комбинациясига эга бўлган РЎДРБ учун ягона оширилган тўлов миқдори «Uzavtomotobelgi» давлат унитар корхонаси томонидан белгиланади. Uzavtomotobelgi сайтида тўлов миқдорлари ҳақида ҳеч қандай маълумот топа олмайсиз. Нархлар қаердан олингани ва қандай асосларга кўра оширилгани ҳақида ҳам.

Avtoraqam иловаси ҳам илова ҳақидаги белгиларга кўра Uzavtomotobelgi назоратида. Чиройли рақамлардан тушаётган юзлаб миллиард маблағлар қандай тақсимланиши тўғрисида очиқ маълумотлар мавжуд эмас.
Telegram
Kurbanoff.net
Я так понимаю выбор "любого" номера теперь стоит 8 652 000 сум. И снова новое приложение Avtoraqam. @KurbanoffNet
102 22K
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
Открыть в Telegram