Серхаржликда Сирдарё чемпион!
Маҳаллий бюджетларнинг марказ ҳисобидан қопланадиган трансферт ва ҳисоб-китоблари ҳажми 37,9 трлн.сўмга
етган (маҳаллий бюджетлар сарфлаган харажатларнинг ҳар 100 сўмининг 35 сўми).
Сирдарё вилояти бу борада мутлақ етакчи бўлган. Вилоятда маҳаллий бюджет харажатларининг 56%дан ортиғи марказдан қопланган (қарийб 2,5 трлн.сўм). Сирдарёда қанақадир витрина лойиҳалар амалга ошгани эсга келмаяпти (2024 йилда Сайхунобод тажрибаси намойиш этилганди).
Мутлақ суммада эса Фарғона вилояти энг кўп трансферт ва ҳисоб-китоб олган (4,4 трлн.сўм).
Бой ҳудудлар — Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти ва Навоий вилоятлари трансферт ва ҳисоб-китобларни 2024 йилга нисбатан камайтирган.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram