Олтин ва мис таъсирисиз бюджет даромадлари қандай ўзгарган?
Очиқланган маълумотлардан бу саволга жавоб топиб бўлмайди. Лекин ишоралар яққол кўринади. Беармон харажат қилишга имкон берган даромадларнинг ўсгани учун олтин ва мисга раҳмат айтиш керак.
2025 йилда Фойда солиғидан тушумлар 37,4%га, ҚҚСдан тушумлар, 28,3%га, Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқлардан тушумлар эса 28,0%га ўсган. Олтин ва мис ишлаб чиқарувчи гигантлар саналган солиқларнинг асосий тўловчилари ҳисобланишади.
Яна шунингдек, негизини олтин ва мис ишлаб чиқарувчилар тўлайдиган дивидендлар ташкил этувчи бошқа тушумлар асосий моддага айланиб 87,5 трлн.сўмга етган (48,6%га ўсган). Мазкур моддани Иқтисодиёт ва молия вазирлиги алоҳида кўрсатишни лозим топмаган.
Яна бир қизиқ ҳолат. Узоқ йиллардан бери қайтарилган ҚҚС суммаси 27,3 трн.сўмгача камайган (-2 трлн.сўм).
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram