Уялишган бўлишса керак
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
2025 йил бюджети ижроси бўйича маълумотлар мундарижасида ижтимоий нафақаларни алоҳида кўрсатишни лозим топмаган. Вазирлик нафақалар, моддий ёрдам ва компенсация тўловларини бошқа ижтимоий соҳа харажатларига қўшиб юбориб қўя қолган.
Тушунмаган, кузатиб бормаган одам, нима бўпти дейиши мумкин.
Лекин Ўзбекистонда давлатимиз ижтимоий давлат деб эълон қилинган 2023 йилдан бери бюджетдан ижтимоий нафақалар узлуксиз камайиб бормоқда. 2025 йил ҳам бундан истисно бўлмаган.
Эҳтимол, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ўзини ўзи ижтимоий давлат деб қилган Ўзбекистон учун мана шу уятли тенденцияни кўрсатишни истамаган ва камайиб бораётган ижтимоий нафақаларни "ва бошқаларга" тиқиб қутулган.
Демак, яна бир бор, эслатиб кетамиз:
2022 йилда Ижтимоий нафақалар учун
19,4 трлн.сўм йўналтирилган.
2023 йилда Ижтимоий нафақалар учун
19,2 трлн.сўм сарфланган.
2024 йилда Ижтимоий нафақалар учун харажатлар
15,4 трлн.сўмгача қисқарган.
2025 йилда Ижтимоий нафақалар учун харажатлар
15,3 трлн.сўмгача камайтирилган. Ваҳоланки,
2025 йил бюджетига 17,3 трлн.сўм режа киритилган бўлган.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram