Пул массаси яна кенгайишни бошлаган
Январдаги мавсумий қисқаришдан кейин февраль ойида Кенг маънодаги
пул массаси (М2) 3,9 трлн.сўмга ўсган ва 378,9 трлн.сўмга етган (йиллик ўсиш +37,8%).
Миллий валютадаги пул массаси тезроқ, 5,5 трлн.сўмга кенгайиб, 1 март ҳолатига 308,6 трлн.сўмни ташкил этган (йиллик ўсиш 42,2%). Шундан муомаладаги нақд пуллар 64,7 трлн.сўм (+0,3 трлн.сўм). Марказий банкдан ташқаридаги нақд пуллар эса камайишда давом этмоқда - 100,7 трлн.сўм (-3,4 трлн.сўм).
Вакиллик ҳисобварақларидаги маблағлар 4,0 трлн.сўмга қисқариб, 1 март ҳолатига 22,3 трлн.сўмдан иборат бўлган.
Дарвоқе, хорижий валютадаги депозитлар учун мажбурий захиралараш меъёри 1 январдан 8,5%гача
туширилган (2025 йил 1 апрелдан 10,5%, 1 октябрдан 9,5% эди). Хорижий валютадаги ресурслар бўйича мажбурий захиралаш меъёри захирага тортиладиган база кенгайиб бориши билан пасайтиришда давом этмоқда.
Барча банк мажбуриятларининг мажбурий захиралаш базасига қўшилиши мажбурий захиралаш талабини жорий ҳажмда сақлаб қолган ҳолда хорижий валютадаги мажбуриятлар бўйича меъёрни
6 фоизгача пасайтириш имконини беради.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram