Кореядаги ўзбекистонлик резидентлар сони 100 мингга яқинлашган, мамлакатлар бўйлаб меҳнат мигрантларимиз қанча?
Марказий банк тақдим этган
Меҳнат бозори шарҳига кўра, ташқи бозорларда, айниқса мигрантларнинг салмоқли қисми фаолият юритувчи давлатларда кузатилаётган сўнгги тенденциялар ва бошқа давлатларда меҳнат муҳожирларига бўлган талабнинг ўсиши ҳамда муҳожирлар географик танловининг ўзгариб бориши меҳнат миграцияси йўналишларининг сезиларли кенгайишига олиб келмоқда.
Мисол ўлароқ, 2025 йилда Корея Республикасидаги Ўзбекистонлик резидентлар сони 2024 йилга нисбатан 4,3 фоизга ўсиб, 98,9 мингтани ташкил этган.
Туркия Республикасида Ўзбекистон фуқаролари учун берилаётган яшаш рухсатномалари сони ҳамда доимий бўлмаган мигрантлар оқимининг сезиларли ўсиши кузатилган. Сўнгги маълумотларга кўра, ушбу давлатда Ўзбекистонликлар учун тақдим этилган яшаш рухсатномалари сони 10,7 фоизга ўсиб, 64,1 мингтани, доимий бўлмаган мигрантлар сони эса 18,8 фоизга ўсиб, 13,7 мингтани ташкил этган.
Марказий банкнинг тегишли манбаларга таяниб хориждаги меҳнат мигрантларимиз статистикасини шакллантира бошлагани эътиборли. Афсуски, ҳалигача Канададан Австралиягача, АҚШдан Япониягача турли мамлакатларда ўз каналлари, тижорий ёки марказлашган тарзда фаолият кўрсатаётган меҳнат мигрантларимиз тўғрисида батафсил ва аниқ статистикамиз йўқ.
Шу ўринда, хориждаги ватандошларимизни ўзларини ўзлари "меҳнат мигранти" ўлароқ ягона платформада идентификациялаш имкониятини яратиш ҳақида ўйлаб кўришимиз керак (масалан, mygovuz ёки soliq иловасида). Бу нафақат аниқроқ статистика ва меҳнат ресурсларининг оқими тенденцияларини кузатиш, меҳнат мигрантларимизнинг давлат органлари билан билан икки томонлама ва доимий коммуникацияси яратилишига ҳам туртки берган бўларди.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram