1 апрелдан кейин улоқ қайси банкда бўлади?
Қайсики банк ёки банклар кўчмас мулк ва автомобиль сотувлари сегментидаги харидор ва сотувчиларни ўзига арзон, жозибали ва тезкор хизматлар билан қамраб ололса, бир сўз билан айтганда, самарали маркетинг билан иш ташкил этса, улоқ ўшанда бўлади.
Гап фақат эскроу ҳисобварақларга хизмат кўрсатиш комиссияларидан даромадлар ҳақида эмас, бу доимий оқим туфайли шаклланадиган маблағлар қолдиғи ҳам дегани (биржаларнинг клиринг ҳисобларига хизмат кўрсатадиган банклар тушунади). Эскроу ҳисобварақлар орқали қамраб олинган мижозларга кросс сотувлар ҳам бўлади (конверсиядан тортиб p2p, омонат ва кредитларгача).
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотларига кўра, 2025 йил 11 ойида 973 мингдан ортиқ автомобиль олди-сотдиси қайд этилган (йил якуни билан рақам миллиондан ошгани ва бундан камида 600 минг автомобиль иккиламчи бозорда сотилганини хомчўтлаш мумкин). Энг камтар ҳисоб-китобларни олсак ҳам, 3-5 миллиард долларлик сегмент.
Уй жой бозоридаги сотув операциялари сони 2025 йилда 295 мингтани
ташкил этган. Бунинг камида 200 минги иккиламчи бозордаги сотувлар. Мазкур сегментда ҳам энг камида 4-5 млрд.долларлик ҳажм бор.
Бошқача айтганда, йиллик ҳисобда 8-10 млрд.долларлик транзакциялар банк тизимига қўшилади.
Обсуждение 0
Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.
Обсудить в Telegram