avatar
bakiroo
@the_bakiroo
18.03.2026 16:19
bakiroo Агар битим амалга ошмаса ёки бекор қилинса — эскроу ҳисобварағидаги маблағ харидорга қайтарилади Марказий банк давлат улуши мавжуд тижорат банкларидаги эскроу ҳисобварақлар учун тавсия этилаётган тариф комиссиялар миқдори ҳақида ахборот бермоқда. Демак, расман 1-апрелдан бошлаб эскроу тизими орқали амалга ошириладиган битимлар бўйича хизматлар учун комиссиялар: ��Кўчмас мулк бўйича: комиссия базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизидан ошмайди (яъни 206 000 сўмгача). ��Автотранспорт воситалари бўйича: комиссия базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизидан ошмайди (яъни 103 000 сўмгача). Агар харидор ва сотувчига битта банкда хизмат кўрсатиладиган бўлса — комиссия фақат бир марта олинади. Агар улар турли банкларда бўлса — ҳар бир банк комиссиянинг ярмидан ошмаган қисмини олади.
Яна бир яхши хабар бор

Қатор хусусий банклар карта, ҳисобварақ ва ҳамёнларга нақд пул кирим қилиш учун комиссияларни ноллаштиришни режалаштирмоқда.

Деярли барча банклар ҳозирда банкоматлар орқали (cash in) ўзлари чиқарган карталарга нақд пул кирим қилиш учун комиссияларни бекор қилишган. Автомобиль ва уй-жой савдоси учун битимларнинг нақдсиз кўринишга ўтиши банклар орқали триллионлаб операцияларнинг ўтишини таъминлайди. Бу нақд пулга бўлган талаб ва таклиф, нақд валюта сотиб олиш билан боғлиқ транзакциялар мундарижасини кескин ўзгартиради.

Банклар энди киримда эмас, чиқимда, хусусан, валюта сотуви курсида даромадларини шакллантира бошлашини кутса бўлади.
116 23K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
Открыть в Telegram