avatar
bakiroo
@the_bakiroo
18.03.2026 15:54
Эскроу ҳисобварақлари учун комиссиялар қанча бўлади?

1 апрелдан Ўзбекистонда уй-жой ва автомобиль савдолари эскроу ҳисобварақлари орқали амалга оширилади. Ўтган куни бу бўйича тегишли низом ҳам тасдиқланди.

Айтишларича, эскроу ҳисобварақлар учун тижорат банкларининг хизмат кўрсатиш комиссиялари автомобиллар олди-сотди битимлари учун 0,25 БҲМ (103 минг сўм), уй-жой олди-сотди битимлари учун 0,50 БҲМдан (206 минг сўм) ошмаган миқдорда белгиланади. Қатор йирик банкларнинг тарифларига айнан шундай ўзгартиришлар киритилмоқда.

Мазкур комиссиялар сотувчи ва харидор учун умумий сумма ҳисобланади. Айтайлик, сотувчи ва харидор битта банкда эксроу ҳисобварақлар очса, жами комиссия юқоридаги суммадан ошмаслиги назарда тутилмоқда.

Тижорат банклари, айниқса хусусий банклар мижозлар учун рақобат кураши орқали комиссияларни янада пасайтириши ёки бўлмасам, сотувчи ва харидорларга қўшимча масофавий хизматларни ҳам таклиф этишларини кутиш мумкин.
111 20.6K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
Открыть в Telegram