avatar
bakiroo
@the_bakiroo
16.03.2026 14:49
Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича таклиф этилаётган янги тизим муҳокамаси давом этмоқда

Айни пайтда Савдо-саноат палатаси биносида озиқ-овқат йўналишида ишлаётган тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтмоқда. Унда тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ҳам иштирок этяпти.

Муҳокамалар марказида озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги, ветеринария ва фитосанитария соҳаларида давлат бошқаруви ҳамда назоратни қайта ташкил этишга доир таклифлар турибди.

Хусусан, Президентнинг озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги, ветеринария ва фитосанитария бўйича ягона давлат бошқаруви ва назорат тизимини жорий этишга қаратилган фармони ҳамда шу соҳада миллий қўмита фаолиятини ташкил этиш ҳақидаги қарор лойиҳалари муҳокама қилинмоқда.

Бу масала бежиз кўтарилаётгани йўқ. Чунки амалда озиқ-овқат билан боғлиқ назорат функциялари турли идоралар ўртасида тақсимланган. Натижада тадбиркорлар учун ҳам, назорат тизими учун ҳам ортиқча жараёнлар пайдо бўлиши мумкин.

Ягона тизим жорий этилса, бир томондан назорат тартиби аниқроқ ва тизимлироқ бўлади. Иккинчи томондан эса тадбиркорлар учун ортиқча маъмурий босимларни камайтириш имкони пайдо бўлиши мумкин.

Мулоқот давом этмоқда. Тадбиркорлар томонидан ҳам турли фикр ва таклифлар билдирилмоқда.

Жонли эфир
30 17K

Обсуждение 0

Обсуждение не доступно в веб-версии. Чтобы написать комментарий, перейдите в приложение Telegram.

Обсудить в Telegram
* Принадлежит организации Meta, которая признана экстремистской и запрещена на территории РФ
Открыть в Telegram